Мусулмон савдогар молининг айбини яширмай: “Бу молнинг фалон, фалон айби бор”, деб, очиқ-ойдин айтиши лозим. Чунки мусулмон тожир савдо молининг айбини яшириши Аллоҳнинг лаънати ва ғазабига сабаб бўлади. Ҳадисда бу ҳақида шундай дейилади:
Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
“Ким айбли нарсани сотиб, айби борлигидан олувчини хабардор қилмаса, доим Аллоҳнинг ғазабида бўлади ёки фаришталар тўхтовсиз унга лаънат айтадилар”, деяётганларини эшитдим” (Ибн Можа ривояти).