ҒИЛДИРАК
Ғилдиракнинг яратилиши дунёдаги энг катта кашфиёт бўлган. Аммо ғилдиракни кашф қилган одам уни тўхтатиш, «тормозлаш» йўлини ўйламаган бўлиши мумкин эмас!
Устоз Озод Шарафиддинов «шунчаки», «кези келганда» айтган бир гап тагида теран маъно борлигини кейинроқ тушундим. ғилдирак-ку, инсоннинг оғирини енгил, узоғини яқин қилди. Лекин думалаб кетаётган ғилдиракни тўхтатишнинг ҳеч иложи бўлмаса, қандай фожиалар рўй беришини тасаввур қилиб кўринг!
Сўнг тағин бир гап эсимга тушди. Мактабда бирга ўқиган учувчи дўстимдан «Самолёт бошқаришда энг қийин нима?» деб сўраганимда «Қўниш», деган эди...
Бас, маълум бўлдики, ҳатто энг эзгу ишни ҳам аввал оқибатини ўйлаб, кейин қилиш керак экан...
Дафтар ҳошиясидаги битиклар.
Ўткир Ҳошимов.
Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi