☘☘☘☘☘
“Бахт кемада сузишда.”
Бир султон хизматкори билан кемада сузиб кетаётган эди. Ҳеч қачон денгизга чиқмаган хизматкор қўрқувдан юраги дош беролмай кеманинг бўш трюмига ўтириб, нола қила бошлади. Ҳамма уни тинчлантиришга ҳаракат қилди, аммо тасалли берувчи сўзлар унинг қалбига етмади.
Шунда сарой табиби султондан хизматкорни тинчлантиришга рухсат сўради. Султон дарҳол рози бўлди.
Табиб кемадаги йигитларга хизматкорни денгизга ташлашни буюрди, ва улар буйруқни бажаришди. Хизматкор сувда оёқлари билан тепиниб, оғзи билан ҳаво ушлаб, кеманинг деворларига ёпишиб, иложсиз ҳолда уни қайта олишларини илтимос қила бошлади. Бироздан сўнг, уни қайта тортиб олишди ва у жимгина бир бурчакка бориб ўтирди.
Ҳайратланган султон табибдан сўради:
– Бу ишнинг донолиги нимада?
Табиб жавоб берди:
– Сенинг хизматкоринг сувнинг хавф-хатарини ҳали тушунмаган эди. Шунинг учун ҳам у кемада бўлиш қандай бахт эканини билмас эди.
Хизматкор эса бурчакда хотиржам ўтирар, у осмондаги булутларга ва қуёшга қарар эди. Юзида эса бахтиёр табассум порлаб турарди.
Баъзан ҳали ҳаётимизга кириб келмаган хавф-хатардан жуда хавотир оламиз, лекин кемада сузишнинг ўзи бахт эканлигини англаб етмай қоламиз.
bektoshkhatamov
https://t.me/Bogishamol_Karmana