Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
МУҲАББАТ
Дилга солар ажиб бир ҳайрат,
Кеча - кундуз ўйлаймиз фақат.
Кўнгилларда ҳузур-ҳаловат,
Бунча васлинг ширин, муҳаббат?!
Ифори хуш ёқар димоққа,
Ҳижронлари қўйиб титроққа.
Кетсанг ҳам мендан йироққа,
Бунча гўзал изинг муҳаббат?!
Соғинчларда тонглар отади,
Ой ҳам армон билан ботади.
Юракда ишқ завқи ётади,
Бунча гўзал сабринг муҳаббат?!
Ёмғирларнинг ҳилқатида сен,
Жоду кўзлар фитратида сен...
Раъноларнинг ҳурматида сен
Бунча гўзал сиринг муҳаббат?!
Дилга солар ажиб бир ҳайрат,
Қийноғинг ҳам тотли уқубат.
Сен борсанки, дунё - бир жаннат,
Бунча гўзал сиринг муҳаббат?!
Дилга солар ажиб бир ҳайрат,
Кеча - кундуз ўйлаймиз фақат.
Кўнгилларда ҳузур-ҳаловат,
Бунча васлинг ширин, муҳаббат?!
Ифори хуш ёқар димоққа,
Ҳижронлари қўйиб титроққа.
Кетсанг ҳам мендан йироққа,
Бунча гўзал изинг муҳаббат?!
Соғинчларда тонглар отади,
Ой ҳам армон билан ботади.
Юракда ишқ завқи ётади,
Бунча гўзал сабринг муҳаббат?!
Ёмғирларнинг ҳилқатида сен,
Жоду кўзлар фитратида сен...
Раъноларнинг ҳурматида сен
Бунча гўзал сиринг муҳаббат?!
Дилга солар ажиб бир ҳайрат,
Қийноғинг ҳам тотли уқубат.
Сен борсанки, дунё - бир жаннат,
Бунча гўзал сиринг муҳаббат?!