❤️ О П А 🕊
Опа, бугун дил сизга кетди,
Дийдорингиз қучмоқни истаб.
Балки мендан муждалар элтди,
Ногоҳ сиз ҳам турганда қўмсаб.
Яхшимисиз, бормисиз омон,
Куюнчагим, меҳрибон опам.
Бола-чақа ташвишларидан,
Ортяпсизми, ўзингизга ҳам.
Қўйяпсизми қошга ўсмалар,
Гўзалмисиз, ҳалиям шундай?..
Қўйганда сиз, кўзга сурмалар,
Ярашарди,эсимда, қандай!?
Болаликни соғиндим, опа,
Эркалатиб юришларингиз.
Қилсам агар нимадир хато,
Суюбгина койишларингиз.
Бир кунгина меҳмонга келинг,
Тонг отгунча суҳбатлашайлик.
Ўша ширин хотираларнинг
Бағрида бир кеча яшайлик.
Тиним билмай ўткинч дунёда,
Ташвишларнинг комига ботдик.
Умр сувдек оқиб ўтмоқда,
Қаранг, кимларимиз йўқотдик.
Яхшиларнинг руҳин шод қилиб,
Бир-биримиз йўқлаб турайлик.
Меҳр боғларин обод қилиб,
Ифорларин тўйиб ҳидлайлик.
Опажоним, келсангиз йўқлаб
Кўнгил деган гулим яшнасин.
Шу гуллардан поёндоз ясаб,
Келар йўлингизга тўшасин.
Соғинчларим мисли кабутар,
Сиз томонга кетдилар учиб.
Олиб келсинлар сиздан хабар,
Менинг учун cизни бир қучиб...
🌷Яқинларга хам юборамиз💐
➖➖➖➖➖➖➖➖
...🍃🌺@Baxtliman_kanal🌺🍃....
✿•┈Каналимизга уланинг
Опа, бугун дил сизга кетди,
Дийдорингиз қучмоқни истаб.
Балки мендан муждалар элтди,
Ногоҳ сиз ҳам турганда қўмсаб.
Яхшимисиз, бормисиз омон,
Куюнчагим, меҳрибон опам.
Бола-чақа ташвишларидан,
Ортяпсизми, ўзингизга ҳам.
Қўйяпсизми қошга ўсмалар,
Гўзалмисиз, ҳалиям шундай?..
Қўйганда сиз, кўзга сурмалар,
Ярашарди,эсимда, қандай!?
Болаликни соғиндим, опа,
Эркалатиб юришларингиз.
Қилсам агар нимадир хато,
Суюбгина койишларингиз.
Бир кунгина меҳмонга келинг,
Тонг отгунча суҳбатлашайлик.
Ўша ширин хотираларнинг
Бағрида бир кеча яшайлик.
Тиним билмай ўткинч дунёда,
Ташвишларнинг комига ботдик.
Умр сувдек оқиб ўтмоқда,
Қаранг, кимларимиз йўқотдик.
Яхшиларнинг руҳин шод қилиб,
Бир-биримиз йўқлаб турайлик.
Меҳр боғларин обод қилиб,
Ифорларин тўйиб ҳидлайлик.
Опажоним, келсангиз йўқлаб
Кўнгил деган гулим яшнасин.
Шу гуллардан поёндоз ясаб,
Келар йўлингизга тўшасин.
Соғинчларим мисли кабутар,
Сиз томонга кетдилар учиб.
Олиб келсинлар сиздан хабар,
Менинг учун cизни бир қучиб...
🌷Яқинларга хам юборамиз💐
➖➖➖➖➖➖➖➖
...🍃🌺@Baxtliman_kanal🌺🍃....
✿•┈Каналимизга уланинг