Уйингдаги аёлингни сев!!!
Кўчалардан бахт излама сен,
Севгин, жуфти ҳалолингни сев,
Бошқа ёрни ҳеч кўзлама сен,
Уйингдаги аёлингни сев.❤️
Ой десанг ой, кун десанг кундай,
Сунбул сочи қоп-қора тундай,
Тақдирингни туҳфаси шундай,
Уйингдаги аёлингни сев.❤️
Юрма ёлғон дунёлар аро,
Эркак бўлиб, кунига яра,
Кўзинг кўрми, тузукроқ қара,
Уйингдаги аёлингни сев.❤️
Ўкситмагин, ўтга ташлма,
Шайтоннинг шўр ошин ошлама,
Фарзандларинг кўзин ёшлама,
Уйингдаги аёлингни сев.❤️
Билмайсанми аёл макрини,
Чақса кўргин илон заҳрини,
Келтирмагин Аллоҳ қаҳрини,
Уйингдаги аёлингни сев.❤️
Ўтар дунё сен ҳам ўтарсан,
Бир кун охир кунга етарсан,
Сени демай қўйса нетарсан,
Уйингдаги аёлингни сев.❤️
Муҳаббатдир ➖чин баҳор фасли,
Муҳаббатдир➖ бахт,тоъле қасри,
Уйингадир фариштанг асли,
Уйингдаги аёлингни сев!!!
@Baxtli_Oilam_tv 👈Бахтли оила сирлари🫂
Кўчалардан бахт излама сен,
Севгин, жуфти ҳалолингни сев,
Бошқа ёрни ҳеч кўзлама сен,
Уйингдаги аёлингни сев.❤️
Ой десанг ой, кун десанг кундай,
Сунбул сочи қоп-қора тундай,
Тақдирингни туҳфаси шундай,
Уйингдаги аёлингни сев.❤️
Юрма ёлғон дунёлар аро,
Эркак бўлиб, кунига яра,
Кўзинг кўрми, тузукроқ қара,
Уйингдаги аёлингни сев.❤️
Ўкситмагин, ўтга ташлма,
Шайтоннинг шўр ошин ошлама,
Фарзандларинг кўзин ёшлама,
Уйингдаги аёлингни сев.❤️
Билмайсанми аёл макрини,
Чақса кўргин илон заҳрини,
Келтирмагин Аллоҳ қаҳрини,
Уйингдаги аёлингни сев.❤️
Ўтар дунё сен ҳам ўтарсан,
Бир кун охир кунга етарсан,
Сени демай қўйса нетарсан,
Уйингдаги аёлингни сев.❤️
Муҳаббатдир ➖чин баҳор фасли,
Муҳаббатдир➖ бахт,тоъле қасри,
Уйингадир фариштанг асли,
Уйингдаги аёлингни сев!!!
@Baxtli_Oilam_tv 👈Бахтли оила сирлари🫂