🫵СEНИ КУТАМАН❤️
Ҳижрон ютиб куну-тун бедор,
Йўлларингга кўзлар умидвор,
Бир кун насиб қилсинда дийдор,
Сабр ила, сени кутаман.
Тақдирми бу, ёки бир жазо,
Қилдикми, ё, билмасдан хато,
Сен учун бил жоним минг фидо,
Сабр ила, сени кутаман.
Сен борсанки яшаябман мен,
Қийнамасдан бир бор келгин сен,
Не десанг ҳам тушунаман мен,
Сабр ила, сени кутаман.
Дард келса ҳам чидайман нетай,
Сен учун кўп шеърларни битай,
Ўлмасимдан, бир кўриб кетай,
Сабр ила, сени кутаман.
Боролмайман ёнингга бироқ,
Сени жуда соғиндим шундоқ,
Узоқ юрмай келгинда тезроқ,
Сабр ила, сени кутаман.
Нафас учун бергин сен ҳаёт,
Андуҳларга деябман войдод,
Бу ғамлардан қилгин сен озод,
Сабр ила, сени кутаман.
✍ Солиҳабегим
👨👨👧👦 @BaxtliOilam_uz - Обуна бўлишни унутманг!
Ҳижрон ютиб куну-тун бедор,
Йўлларингга кўзлар умидвор,
Бир кун насиб қилсинда дийдор,
Сабр ила, сени кутаман.
Тақдирми бу, ёки бир жазо,
Қилдикми, ё, билмасдан хато,
Сен учун бил жоним минг фидо,
Сабр ила, сени кутаман.
Сен борсанки яшаябман мен,
Қийнамасдан бир бор келгин сен,
Не десанг ҳам тушунаман мен,
Сабр ила, сени кутаман.
Дард келса ҳам чидайман нетай,
Сен учун кўп шеърларни битай,
Ўлмасимдан, бир кўриб кетай,
Сабр ила, сени кутаман.
Боролмайман ёнингга бироқ,
Сени жуда соғиндим шундоқ,
Узоқ юрмай келгинда тезроқ,
Сабр ила, сени кутаман.
Нафас учун бергин сен ҳаёт,
Андуҳларга деябман войдод,
Бу ғамлардан қилгин сен озод,
Сабр ила, сени кутаман.
✍ Солиҳабегим
👨👨👧👦 @BaxtliOilam_uz - Обуна бўлишни унутманг!