#ҲАЁТ_ҲИКОЯСИ 50.
#Муаллиф
#Дилором_Қосимова.
Терговчи афсус билан бош силкиди. Бу йигит, устидан ёзган йигитни устидан куляпти.
—Мен унга икки... Нари борса уч марта мушт туширдим ҳолос.
Аризада бўрттирилган! -Фарзод ўтирган стулига суяниб, қўлларини қовуштириб олди. —Яна ҳеч қандай қиз йўқ эди у ерда.
—Аниқми? Аризада қизни исми ҳам келтирилганку.
—Бу жойи ёлғон. -деди Фарзод. Мардонани номи қўшилишини хоҳламади.
—Буни қиз келганда аниқ билиб оламиз... -деди терговчи синчков қараркан. Фарзод қиз ҳақида эшитгач, нигоҳлари ўзгарганидан, қизни ҳимоя қилишни мақсадида ёлғон гапираётганини англади.
—Қиз келади? Нима қизни ҳам чақирдингизми? -ичидан чиқаётган жаҳлини муштига тугди Фарзод.
—Ҳозиргина, "ҳеч қандай қиз йўқ" деётгандингиз. -терговчи, лаб учида жилмайди. —Ёлғон гувоҳлик бериб бўлмайди укам. Бу ишингизни қийинлаштиради. Унутманг сиз, бу ерга айбланувчи сифатида келгансиз.
Фарзод индамади. Терговчига ёмон қараш қилиш билан кифояланди.
Кейин чуқур уҳ тортди. Имкони бўлса ўша Одилни ҳуморидан чиққунча урса.
🍃🍃🍃
Мардона онасини чимирилган қошларидан. Ҳали ҳам ўзидан ҳафа эканини англаб сиқилди.
"—Совчи қўймай ҳар бало бўлгур майда гап" -деди ичида.
Ҳаёлида эса, йигитни аллақачон бўғиб ўлдириб бўлганди.
—Яна қанча турмоқчисан қаққайиб? -ҳаёлларини Малика опани овози бузди.
—Ассалому алайкум ойижон яхши ўтирибсизми? -чуқур нафас олганча онасини олдига борди.
—Нима деб ўйлайсан? -қовоғи ҳамон очилмай деди онаси.
—Ойиии, ўша йигит ёлғон гапирган. Мени ҳеч қандай....
—Ўша йигит, сени йигитингни устидан ариза ёзиб берибди. Шармандаликни қара, сени ҳам сўроқ қилгани чақиришибди. Участка нозири келиб айтди. Тул бошимга шундай иснод ҳам бормиди?
Мардона онасини жаҳл, алам аралаш айтган гапини мағзини чақишга уринар экан. Асаб толалари таранглашиб борарди.