Худди атай қилгандек қиз ҳам тинчлана қолмас, бағрида тинимсиз питирчилаб қочишга урунарди. Қанча "жим бўл" дея ишора қилмасин, унинг важоҳатидан тўхташ нияти йўқлиги сезилиб турарди. Жаҳонгир қизнинг юзига бироз тикилиб турди. Хаёлига бир уруниш билан нафақат тинчлантириш, хатто ҳаяжонга солиш усули ҳам келди-ю, буни қилса унинг реаксияси қандай давом етишини билолмади. Охири таваккал дея қизнинг иягидан кўтариб, қирмизи лабларидан бўса олди. Кутганидек қиз нафақат қимирлашдан, балки нафас олишдан ҳам тўхтагандек жимиб қолди.