#ЭГОИСТ 57-қисм
#Дилором_Қосимова.
* *
__... Мана қизим шу хонага жойлашасиз. Мен келганимда ётадиган хона бу. Кетсам мени ётоғимда ётаверасиз.
__Ҳижолатли бўлдида холажон.
__Ҳижолат бўлманг. Гулниҳол опангиз билан сизга жой тўшаб берамиз. Қалингина қилиб.
__Раҳмат шартмас, ўзим....
__Бўлди қизим. Мен гап қайтарганларни ёқламайман.
__Ҳўп узр.
__Гулниҳол қизим овқатингиз тайёр бўлиб қолдими.
__Ҳа ойижон тайёр. Ўғлингиз қанилар?
__Ҳа Алиёр Зиннатхонга дорихонадан дори олиш эсимиздан чиқибди. Шунга кетди. Сиз дастурхон ёзаверинг, биз кийимимизни алмаштириб чиқамиз.
__Ҳўп бўлади.
Гулниҳол чалкаш ўйлар таъсирида дастурхон тузай бошлади.
Қизни ёмон кўрай деса: унга фарзанд туғиб беряпти. Шартнома бор. Кейинчалик болани талаб қилолмайди. Барчаси келишиб, расмийлаштирилган.
Яхши кўрай деса: аёллигига боради. Қиз эрини никоҳида. Унга осилиб олсачи?
Келишига қаршилик қилмоқчи бўлди. Минг ўйлаб ҳам, қайнонасига фикридан қайтарадиган сабаб тополмади.
"Келмасин" деёлмайди. "Сен туғиб беролмаганинг учун шунга ишимиз тушди" десачи?
"Номаҳрам" деёлмайди. Алиёр билан шарий никоҳлари бор.
__Юраверинг Зиннатой. Ошхона буёғда.
Қайнонасини овозидан ҳаёлларини йиғиб ишига шўнғиди.
* *
__Нега бунча паришонсан? -Алиёр ётоқда бир таърафга ёнбошлаб, ўйчанг ётган аёлини олдига ўтириб сочларидан силади. -Ниҳолим сенга маҳзунлик ярашмайди.
__Ҳаммаси жойида.
__Ундайга ўхшамаяпти. Зиннат келгани ёқмадия сенга.
__Сизни Ундан қизғоняпман. Ўзи кун ора Уни олдига боришларингиз ҳам мени қийнарди
Энди уйимизга келди. Ойижон тўғри айтган. Никоҳсизлик ҳақида.
Аммо шу никоҳ мени ҳадикка солади доим. Никоҳда чегара йўқ. Бу эса.....
__Тентак! -Алиёр эгилиб Гулниҳолни юзидан ўпиб қўйди. -Ёмон ҳаёлларни миянгдан чиқариб ташла. Мен енгилроқ кийиниб олай.
Алиёр ихчам уй кийимини кийиб олгач, ўз ўрнига ётди.
__Узун сочларингга ўзимни осиб қўяйда Ниҳолахон. Биз ғарибга бир қараб қўйинг.
__Сиз ғарибми? -Гулниҳол эрини ҳазиломуз гапидан кейин у томонга ўгирилди...
__Ҳада сени соғинган ғарибингман. Келчи бу ёққа......