Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаси бозорларига бедана тухуми етказиб бераётган Балиқчи тумани Файзиобод маҳалласидаги тадбиркор Асилбек Кимсанов ҳозирги кунда 30 минг бош бедана парвариш қилаяпти. Кунига 25 минг дона тухум териб олинади ва “Pitpildiq” бренди остида бозорларга чиқарилади. Куз фаслига бедана сонини 50 минг донага етказишни режаланганмиз.Ем ишлаб чиқариш ускунаси ҳам сотиб олдик. Фаолиятимизни янада кенгайтириб Осиё минтақасидаги бедана гўшти ва тухумини севиб истеъмол қилувчи мамлакатлар аҳолисига сифатли махсулот етказиб бериш ниятидамиз,-дейди биз билан суҳбатда тадбиркор.
@BaliqchiBozori
@BaliqchiBozori