📝ИЛОН ВА КАПАЛАК...
(ибратли ҳикоя.)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстлар...
Соғ саломатмисизлар...
Кунлардан бир куни илон ҳеч кимга зиёни тегмайдиган капалакни изидан тушиб, кечаю кундуз тақиб қила бошлабди. Қўрқинч капалакга куч бериб, қанотчаларини қоқиб узоқ узоқ учибди. Илон эса унинг изидан тақиб қилишдан чарчамасдан судраларди. Шу аснода икки кун тақиб қилибди. Учинчи кунга келиб илонни тақибидан чарчаган капалак, гулзордаги бир гулга қўнибди. Бироз нафасини ростлаган капалак, изидан икки кундан бери тақиб қилаётган илондан сўрабди.
-- Ҳой илон...мени ўлдиришингдан олдин сенга учта савол берсам бўладими?- дебди.
-- Мен ўлжаларимга бундай имкон беришдан йироқман аслида, лекин майли ўлиминг олдидан сенга шундай имкон бераман...сўрайвер!- дебди илон.
-- Сен капалаклар билан озиқланасанми?-дебди капалак.
-- Йўқ...
-- Мен сенга бирор ёмонлик қилдимми?- дебди капалак.
-- Йўқ...
-- Нега унда сен мени ўлдирмоқчисан?-дебди.
-- Мен сени товланиб, ҳаётдан лаззатланиб , порлаб парвоз қилаётганингга ҳасад қилаяпман, сени кўролмай ёмон кўриб кетаяпман!- деб жавоб берибди илон.
Биласизми...биз ўз яқинларимиздан тез тез хафа бўламиз, бир биримизга ҳасад қилиб ютуқларини кўролмай ёмонлик қиламиз. Лекин аслида айб яхшилаб юракдан ўйлаб кўрсак ўзимиздадир балким. Қисқагина мана шу ҳикоячадаги илонни ҳасади каби кўнглимизда ўз яқинларимизга нисбатан ҳасад имизни жиловлаб, кечиримли бўлишимиз лозиммасмикин деб ўйлаб қоламан. Келинг бу беш кунлик дунёда бир биримизга меҳр оқибатли бўлайлик, бировга ҳасад қилмасдан яшайлик.
Барчамизни Аллох ўз паноҳида асрасин...ёзиш биздан ибрат олиш ҳар кимни ўзига ҳавола... деб ҳар доимгидек
КРИК ДУШИ/ ШУХРАТ
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!