Давоми... 👇🏾
Аммо қаердан куч топдим, билмайман, ўқдек отилиб қизимнинг хонасига югурдим. Эшик олдида эса таққа тўхтадим.
— Қизим, Гулруҳ кўзингни оч, болам, — эрим унинг тепасида қўлида пиёла ушлаб турарди. — Уйғондингми? Иссиғинг чиқибди-ку, болам! Томоғинг оғридими? Ма, манови дорини ичиб юбор. Роса инградинг. Келиб қарасам, иссиғинг чиқибди.
Гулруҳ ўрнидан туриб ўтирган бўлса-да, кўзлари юмуқ эди. Шу ҳолда дорини ичди. Мен эса хотиржам ўрнимга қайтдим. Бу аҳволда уларга кўрина олмасдим. Чунки вужудимда турган титроқ ҳали кетмаганди. Шу пайт қизимнинг овози эшитилди:
— Дада, яна сув ичаман…
Бу қизимнинг илк бор «дада» дейиши эди. Ҳаяжонданми, улар ёнига қандай борганимни билмай қолдим.
— Болам, «дада» деган тилингдан айланай. Ўзимнинг қизим… — кўзларига ёш тўлган эрим қизимни бағрига босаркан, менга деди: — Онаси, қизимга сув олиб келинг.
Мен ҳам йиғлаб юбордим. Учаламиз ҳам унсиз кўз ёш тўкдик ўша кеча. Аммо бу кўз ёшлар бир ой ўтиб яна такрорланди. Менинг ҳомиладор эканлигим турмуш ўртоғимни йиғлатмасдан қўймади.
— Ўзингга шукр! «Биринчи бахтинг — ой бахтинг», дейишарди. Шунинг учун иккинчи бор оила қураётганимда ҳадиксирагандим. Аммо бахт яратиш ўзимизга ҳам боғлиқ. Биз энг бахтли оиламиз, тўғрими? — деди у киши менга.
Рост, биз энг бахтли оиламиз. Бу бахтни қўлдан чиқармаслик учун ҳамма нарсага тайёрман!
Тугади... биздан узоқлашманг бунданда қизиқарли ҳикояларни каналга жойлаб борамиз