* * *
Қанот боғлаб учиб борайми,
Дунёлардан кечиб борайми,
Жаннат билиб кўчиб борайми,
Оғрияпман десангиз она.
Туну-куним айлаб зимистон,
Қуламасин бошимга осмон,
Азоб йўқдур бундан ҳам ёмон,
Оғрияпман десангиз она.
Дарё бўл денг, кетаман оқиб,
Чироқ бўл денг, қўясиз ёқиб,
Юзингизга термулиб боқиб,
Оғрияпман десангиз она.
Томоғимдан ўтмайди ошим,
Ёруғ кунда ботар қуёшим,
Таслим бўлиб борар бардошим,
Оғрияпман десангиз она.
Чора излаб чопаман ҳар ён,
Кўзимга тор жумлаи-жахон,
Ҳаловатдан қолмайди нишон,
Оғрияпман десангиз она.
Не синов бор қилурман тоқат,
Сиз оғриманг онажон фақат,
Яна юз йил юринг саломат,
Оғрияпман деманг жон она.
Малика Тавфиқ
Яқинларингизга улашинг 🌹
Каналимизга қўшилинг 💞
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
Қанот боғлаб учиб борайми,
Дунёлардан кечиб борайми,
Жаннат билиб кўчиб борайми,
Оғрияпман десангиз она.
Туну-куним айлаб зимистон,
Қуламасин бошимга осмон,
Азоб йўқдур бундан ҳам ёмон,
Оғрияпман десангиз она.
Дарё бўл денг, кетаман оқиб,
Чироқ бўл денг, қўясиз ёқиб,
Юзингизга термулиб боқиб,
Оғрияпман десангиз она.
Томоғимдан ўтмайди ошим,
Ёруғ кунда ботар қуёшим,
Таслим бўлиб борар бардошим,
Оғрияпман десангиз она.
Чора излаб чопаман ҳар ён,
Кўзимга тор жумлаи-жахон,
Ҳаловатдан қолмайди нишон,
Оғрияпман десангиз она.
Не синов бор қилурман тоқат,
Сиз оғриманг онажон фақат,
Яна юз йил юринг саломат,
Оғрияпман деманг жон она.
Малика Тавфиқ
Яқинларингизга улашинг 🌹
Каналимизга қўшилинг 💞
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi