РАМАЗОН ТАБРИГИ ЎРНИДА
Рамазон яқинлашгани сари дилимда бир-бирига қарама-қарши фикрлар, туйғулар қайнаб-тошади.
Бир томондан беҳад кўп савобдан умидворлик, бошқа тарафдан Рамазоннинг ҳаққини адо қилолмасликдан қўрқув...
Рамазонни севиниб кутиб олиш, қайғуриб кузатиш ҳақидаги гап-сўзлар, ибратли фикрлар, баландпарвоз шеърлар менга баъзан эриш туюлади, баъзан ҳайрон қолдиради. Рамазонда нималарга қаттиқ эътибор бериш кераклигини яхши билган инсонлар ҳолатимни тушунадилар деб умид қиламан.
Хўш, Рамазонда нималарга қаттиқ эътибор бериш керак?
Рамазонда жиддий эътибор бериш керак бўлган бир қанча ишлар бор.
Бундан ташқари, яна:
Ишонаверинг, билганларига амал қиладиган одам сифатида айтаманки, мана шу ишларни тўлиқ бажариш жуда-жуда қийин.
Ҳа, ҳақиқий рўзадор бўлиш, том маънода рўза тутиш жуда қийин иш. Бу амалнинг ажри беҳисоблиги бежиз эмас, ахир!
@Asmaaul_husnaa99

Шулардан энг биринчиси–ҳақиқий рўза тутиш.
1. Яъни, савобини фақат Аллоҳ таолодан кутган ҳолда бир ой давомида кундузи емоқ-ичмоқдан, жинсий яқинликдан тийилиб юриш; кечаси-ю кундузи ғийбатдан, туҳматдан, бировнинг дилини билиб-билмай оғритиб қўйишдан сақланиш.
Ҳар қандай ҳаром ёки шубҳали нарсалардан узоқ юриш.
Бундан ташқари, яна:
2. Кечаси-ю кундузи вақтни ибодатсиз, беҳуда ўтказишдан эҳтиёт бўлиш.
3. Кундузини фақат уйқу билан ўтказмаслик.
4. Дунёвий гап-сўз ва ишлардан иложи борича қочиш.
5. Дин деб дунёни, дунё деб динни унутмаслик. Яъни, ибодатларини ҳам, дунёвий вазифаларини ҳам мукаммал бажаришга интилиш.
6. Иложи борича жамоат намозидан, айниқса, Қуръон хатм қилинадиган таровиҳ намозларидан қолмаслик.
Ишонаверинг, билганларига амал қиладиган одам сифатида айтаманки, мана шу ишларни тўлиқ бажариш жуда-жуда қийин.
Оғизда баландпарвоз гапларни айтиш, чиройли ибораларни териш бошқа нарса ва айтганларига, билганларига қатъий амал қилиш мутлақо бошқа нарса.
Ҳа, ҳақиқий рўзадор бўлиш, том маънода рўза тутиш жуда қийин иш. Бу амалнинг ажри беҳисоблиги бежиз эмас, ахир!
Энг қийин ишлардан бири эса–жамоатда бўла туриб ғийбатдан, бекорчи гап-сўзлардан четда туриш. Бировларнинг дилини оғритиб қўймаслик учун ҳар қандай ҳақ-ноҳақ гапларга, ғийбат, туҳмат ва ҳақоратларга чидаб, жавоб қайтармаслик...Шунинг учун мен баландпарвоз гаплар ўрнига биргина тилак билдираман: Аллоҳ таоло рўзани нима сабабдан бизга фарз қилган бўлса, ўша ҳолат, яъни,
тақво аҳлидан бўлиш ҳаммамизга насиб этсин!
Аллоҳим, ё Роббал оламийн!
Рамазон ойи рўзасини тўлиқ тутиб, ҳақиқий рўзадор бўлиб, Сен истагандек тақводор бўлишимизни ҳам насиб этгин!
Бу ойдаги тақволаримиз умримиз охиригача сақланиши учун биз ҳаракат қиламиз, Сен ёрдам бергин!
@Asmaaul_husnaa99