#АСМААУЛ_ҲУСНАА
الْبَصِيرُ
АЛ-БАСИЙР
Одамлар қадримизга етмаган пайтларда, кимдир бизга ноҳақлик қилганида доим биргина жумла билан ўзимизни овутамиз: "Аллоҳ Кўриб турибди-ку!"
Яъни, Аллоҳ таоло Кўриб, Билиб турибди ва У Зот асло адолатсизликка йўл қўймайди, деймиз.
Асл ҳақиқат ҳам–шу.
Айнан шу маънони Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳам таъкидлаб айтиб қўйган.
Ҳаётда қандай қийинчиликларга учраса ҳам, Аллоҳ таолога тақво қилган бандалари учун кўз кўриб, қулоқ эшитмаган гўзал жаннатларни ва у ердаги беҳисоб неъматларни ваъда қилар экан, Роббул оламийн Ўзининг ал-Басийр исм-у сифатини эслатиб қўяди.
Гўёки, тақводор бандаларига:
"Ҳа, Мен барчасини Кўриб турибман. Асло адолатсизликка йўл қўймайман. Мен учун тақво қилган бандаларимни бошқалар қадрламаса, Ўзим қадрлайман. Уларни энг олий даражаларга эриштираман. Мангу жаннатлар ва ундаги беҳисоб неъматлар билан мукофотлайман", дейди.
Ва энг муҳими, одамларнинг гап-сўзларига қарамай, фақат Аллоҳ таоло учун тақво қилган бундай
бандаларидан албатта рози бўлишини ҳам билдиради.
@Asmaaul_husnaa99