📌
Ишдан роҳат олиш бўйича тавсияларБиз ҳаётимизнинг тахминан учдан бир қисмини ишга бағишлаймиз, баъзан эса ундан ҳам кўпроқ. Психотерапевт Браян Робинсон тадқиқотига кўра бахт даражасининг 27 фоизи ишдан қониқишга боғлиқ экан.▪️
Эркинроқ бўлингБирмингем университети олимлари топшириқларни бажараётганда раҳбарият томонидан
ўзида камроқ босимни ҳис қиладиган ишчилар анча бахтли эканлигини аниқлашди. Ходимнинг раҳбарият томонидан доимий назоратни ўзида ҳис қилиши, барча вазифаларни у билан мувофиқлаштириш зарурати ва иш жадвалига таъсир ўтказа олмаслиги нафақат ишга бўлган қизиқиши, балки қадр-қимматини ҳам пасайтиради.
▪️
Ишдаги ранг-барангликОксфорд академияси олимлари хулосасига кўра корхонадаги қизиқарли аммо
бир томонлама, ўзгаришсиз вазифалар ходимни зериктириши ва завқ бермаслиги мумкин. Иш ёқимли бўлиши учун у хилма-хил бўлиши керак.
Шунинг учун, турли вазифаларга дуч келадиган ишни танланг ёки менежерингиз билан гаплашинг ва юқори лавозимга тайёр эканлигингизни кўрсатинг. Бироқ, ҳаддан зиёд кўп вазифаларни зиммасига олган ходим стрессга тушиб қолиши аниқланган.
@Asilbek_Abduraimov