As-Sahih


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Расулуллоҳ (с.а.в) айтадиларки: «Ким бир яхшиликга бирор кишини йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
Мурожаат учун: @AsSahihBot
Каналимиз линки👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri




Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: "Агар осмонни ерга ағдариб тахлаб қўйилса ҳам, Аллоҳ таоло унда тақводорлар учун чиқадиган тешиклар қилиб қўяди".

•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


#ҳадис

ШАФОАТИМ УММАТИМДАН БЎЛГАН ГУНОҲИ КАБИРАЛАР АҲЛИГАДИР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шафоатим умматимдан бўлган гуноҳи кабиралар аҳлигадир», дедилар».

(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар)

•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


7. Иброҳим (630-631)

Расули Акрам с.а.в нинг энг кенжа фарзандлари ва энг кичик ўғиллари. Ҳижратнинг саккизинчи санасида Мадинада туғилган. Ибн Исҳоқнинг хабар беришича, Расули Акрам с.а.в нинг Иброҳимдан бошқа барча болалари пайғамбарликдан олдин туғилган. Иброҳим мисрлик Мория онамиздан дунёга келган бўлиб, Оиша розияллоҳу анҳонинг ривоятига кўра, ўн етти ёки ўн саккиз ойлигида вафот этган.

•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


6. Абдуллоҳ (607 й. туғ.)

Ҳижратдан олдин, Хадича онамиз билан турмушларининг ўн биринчи санаси Маккада туғилган. Уч ойгина яшади. “Тоҳир” ва “Тоййиб” Абдуллоҳнинг бошқа исмлари эди. Аммо Ибн Исҳоқ розияллоҳу анҳу уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа икки ўғиллари эди, дейди.


•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


5. Фотима (606-633)

Фотима онамиз Расули Акрам с.а.в нинг энг кичик ва энг суюкли қизлари эди. Илоҳий ваҳий илк келган пайтда Маккада туғилган. Ҳижратнинг иккинчи санаси Али розияллоҳу анҳуга турмушга чиқди. Турмуш қуришганида Фотима розияллоҳу анҳо ўн беш, Али йигирма тўрт ёшда эдилар. Расули Акрам с.а.в қизлари Фотима онамизнинг сепига ётоқ чойшаби, икки тегирмон, бир сув тулуми ҳозирлаганлар. Фотима розияллоҳу анҳо оталари берган тегирмонлар билан сув тулумини бутун умр ишлатганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида қизлари Фотима онамиз йигирма беш ёшда эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг наслларини давом эттирган Фотима розияллоҳу анҳо бўлди. Фотима онамиз беш фарзанд кўрдилар. Булар: Ҳасан, Ҳусайн, Муҳсин, Умму Кулсум, Зайнаблар эди. Булардан Муҳсин жуда ёшлигида вафот этган.


•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


4. Умму Кулсум (631 й. ваф.)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учинчи қизлари.
Ҳижратнинг тўққизинчи йилида вафот этди. Жаноза намозини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ӯқидилар. Али, Фазл ва Усома розияллоҳу анҳумолар кўмишди. Усмон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учинчи фарзандлари Руқайя онамиз вафотидан сӯнг Умму Кулсум онамизга уйлангани учун “Зиннурайн” (“Икки нур соҳиби”) сифатига сазовор бўлган.


•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


3. Руқайя (604-625)

Расули Акрам с.а.в нинг иккинчи қизлари. Туғилганида У Зот ўттиз уч ёшда бўлганлар.
Бадр ғазоти зафари куни Руқайя онамиз вафот этдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Бадр ғазоти туфайли қизлари Руқайя розияллоҳу анҳонинг жанозасида қатнаша олмадилар.


•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


2. Зайнаб (601-631)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг катта қизлари, Қосимдан кейин туғилган. Зайнаб туғилганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз ёшда эдилар. Маккада дунёга келган Зайнаб ҳижратнинг саккизинчи санаси Мадинада вафот этган. Ўттиз ёшда эди.
Вафот этганида, Умму Айман ва Савда оналаримиз ювишдилар. Намозини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқидилар. Жасадини қабрга Абул Ос қўйди
.

•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


1. Қосим

Расули Акрам с.а.в нинг илк фарзандлари Қосим эди. Шу сабабли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари Абул Қосим (Қосимнинг отаси) бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абул Қосим куняси билан чақирилишни хуш кўрар эдилар. Саҳобалар ҳам у кишини шу ном билан чақирар эди. Ибн Саъд розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишича, Қосим икки йил яшаган ва Маккада вафот этган. Расули Акрам с.а.в фарзандлари ичида илк вафот этгани Қосим бўлди.


•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


#ўрганиш_учун_ҳозир_имкон_бор

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч ўғил, тўрт қиз, жами етти фарзанд кўрдилар.
Навбати билан уларнинг исмлари:
1.Қосим,
2.Зайнаб,
3.Руқайя,
4.Умму Кулсум,
5.Фотима,
6.Абдуллоҳ,
7.Иброҳим.


•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


Севги Садоқатдан сўради:

— Модомики дунёда мен мавжуд эканман сенинг нима қийматинг бор!?

Садоқат жавоб берди:

— Сен кўз ёш ва алам қолдирган ўринларда табассум учун мен зарурман!

Жалолиддин Ру
мий

•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


Агар тинчлик-хотиржамликда бўлсангиз, Аллоҳга яқин қиладиган икки ракъатни ғанимат билинг. Агар бекорчи сўз гапирмоқчи бўлсангиз, унинг ўрнига тасбеҳ айтинг.

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳул
лоҳ

•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


Ей оламлар Яратувчиси бизлар жамоат бўлиб масжидларда жумъа ўқишликни ғоятда соғиндик. Арзимиз шу Ўзингни кифоя қилдик бизларни яна ўша кунларга етказ...😢😢😢

•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


As-Sahih dan repost
🕌 🕋 ЖУМА МУБОРАК 🕋 🕌

🤲 🌙 ✨ 🌸 ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИГАН КУН 🌸 ✨ 🌙 🤲


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.

•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


As-Sahih dan repost
🌸 🕌 🕋 ЖУМА МУБОРАК 🕋 🕌 🌸

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар

(Имом Абу Довуд ривояти)

☝️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☝️

•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


Агар яхши кўрган нарсангда Аллоҳ давомли қилишини хоҳласанг, ўзинг ҳам Аллоҳ яхши кўрган нарсада давомли бўл!

•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


Ҳар бир инсон ўз нафсининг чўпонидир. Агар нафсингни ўз ҳолига ташлаб қўйсанг ё шайтон қўлга олади ёки шайтонлашган инсонлар чангалига тушади.

Абу Умидоний (қ.с.)

•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw


САВОЛ Қуръони каримнинг учдан бирига тенглаштирилган сура қайси?
So‘rovnoma
  •   Ихлос
  •   Ясин
  •   Фотиҳа
  •   Бақара
139 ta ovoz


ИМОМ МАҲДИЙ

Абу Саид ал-Ҳудрий разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Умматимнинг охирида Маҳдий чиқади. Уни Аллоҳ ёмғир билан сероб қилади, ер ўсимликларини чиқаради, у мол-дунёни аямасдан беради, чорва моллари кўпаяди ва уммат сероб ва буюк бўлади. У шундан кейин етти ёки саккиз йил яшайди”.


Али разияллоҳу анҳу ривоят қилиб дедилар, Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- “Маҳдий биздан, аҳли байтдан. Уни Аллоҳ бир кечада ислоҳ қилади”.

(Имом Аҳмад Муснади)


Ибн Касир деди: “Яъни Аллоҳ уни тавбасини қабул қилади ва тавфиқ беради, уни илхомлантиради ва тўғри йўлга солади, илгари бундай ҳолатда бўлмаганидан кей
ин”.

(Ан-Нихоя)

Абу Саид ал-Ҳудрий деди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- “Маҳдий мендан, пешонаси кенг, қирғий бурун. Ер юзини худди жабр ва зулмга тўлгани каби адолат ва тўғриликка тўлдиради ва етти йил ҳукм қилади”.


(Сунани Аби Довуд, китобул-Маҳдий)

©ойнауз

•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFitIde7BRk15N8Igw

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

293

obunachilar
Kanal statistikasi