АРНАСОЙДА ШИРИН КАРТОШКА ЭКИШ УЧУН ЕРЛАР ТАЙЁРЛАНМОҚДА
🔰Ҳозирги вақтда сабзавот экинлари дунёнинг барча мамлакатларида ўстирилади. Сабзавотчилик - қишлоқ хўжалигининг муҳим соҳасига айланиб улгурди. Сабзавот экинларини экин сифатида озиқ-овқатга, чорва моллари учун ем-хашак ва техник мақсадларда ишлатиш учун хом ашё сифатида етиштириш мумкин. Мамлакатимизда кузги бошоқли-дон экинлари йиғиштириб олинганидан сўнг уларнинг ўрнига такрорий экинлар етиштириш учун имконият бор.
🔰Жорий йил август ойида Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов Хитой Халқ Республикасининг "Xinjiang Kashgar Haobo Agricultural Development" Co., Ltd. компанияси вакиллари ўртасида ўтказилган музокаралар чоғида туманда сабзавот ва ширин картошка етиштириш ҳамда уларни қайта ишлаш лойиҳа таклифларини билдириб ўтган эди.
🔰Ушбу хорижий инвесторлар билан манфаатли алоқалар йўлга қўйилиб, "Xinjiang Kashgar Haobo Agricultural Development" Co., Ltd. компанияси вакиллари Арнасой туманидан "Zhongya agricultural import and export" MCHJ очиб юридик мақомга эга бўлишди.
🔰Шундан сўнг, Арнасой туман захирасидаги бўш турган қишлоқ хўжалиги ерларни “Elektron-onlayn auksion” орқали тумандаги Қозоғистон СИУда 157 гектар ер майдонни 2 млрд 235 млн 166 минг 718 сўм миқдорда 30 йилга ижарага олди.
🔰Ҳозирда ижарага олган ушбу ерларнинг бир қисмига бошоқли донли экинларни экилиб, қолган ерларда “Батат” ширин картошка етиштириш учун ерга ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.
🔰Батат ширин картошка оддий картошкага нисбатан 1,5 баравар кўп калорияга эга бўлиб, таркибида минерал моддалар, хусусан, натрий, калий, кальций, магний, фосфор, темир ҳамда йод моддалари кўплиги жиҳатидан ҳам озуқавийлик бўйича картошкадан устунлик қилади.
📍arnasoytumani.uz
🌐Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|youtube|instagram