ҚАШҚАДАРЁ ЙҲХБ ХОДИМЛАРИ ПРЕЗИДЕНТГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ: “18-20 СОАТ ИШЛАШГА МАЖБУРМИЗ”
Қашқадарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) йўл-патрул хизмати (ЙПХ) ходимлари иш шароитларининг оғирлиги ва адолатсизликлардан шикоят қилиб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади. Улар хизмат вақти чексиз давом этиши, моддий таъминот етишмаслиги ва раҳбарият томонидан муаммоларга эътибор берилмаётганини таъкидламоқда.
Мурожаатда айтилишича, ходимлар ҳар куни соат 07:00 да хизматга чиқади, лекин қачон тугаши номаълум. “
”, – дейди ЙПХ инспекторлари. Уларнинг сўзларига кўра, хизматда дам олиш имконияти йўқ, махсус хоналар ҳам ажратилмаган.
Ходимлар хизмат кийимини ҳам ўз ҳисобидан сотиб олишга мажбур. “
”, – деб ёзади улар. Шунингдек, хизмат машиналари эскиргани, ёқилғи лимити етарли эмаслиги ва махсус техник воситалар танқислиги ҳақида ҳам шикоятлар бор.
ЙҲХБ ходимларининг таъкидлашича, муаммолар ҳақида раҳбариятга мурожаат қилиш натижа бермаяпти. “
”, – дейди улар.
Қашқадарё ЙҲХБ ходимлари Президентдан ушбу муаммоларга эътибор қаратишни ва хизмат шароитларини яхшилаш учун амалий чоралар кўришни сўрамоқда. Ҳозирча мутасадди идоралар бу мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирмаган.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

Маст ҳайдовчи аниқланмагунча ишдан кетолмаймиз. Баъзан 18-20 соат ишлашга тўғри келади
”, – дейди ЙПХ инспекторлари. Уларнинг сўзларига кўра, хизматда дам олиш имконияти йўқ, махсус хоналар ҳам ажратилмаган.
Ходимлар хизмат кийимини ҳам ўз ҳисобидан сотиб олишга мажбур. “
2022 йилдан бери форма ёки тиктирилади, ёки ўзимиз харид қиламиз
”, – деб ёзади улар. Шунингдек, хизмат машиналари эскиргани, ёқилғи лимити етарли эмаслиги ва махсус техник воситалар танқислиги ҳақида ҳам шикоятлар бор.
ЙҲХБ ходимларининг таъкидлашича, муаммолар ҳақида раҳбариятга мурожаат қилиш натижа бермаяпти. “
Агар ҳозирги ҳолат ҳақида гапирсак, ‘ақллилик қилма, гапинг бўлса, Начальникка бориб айт’ дейишади. Кейин эса ‘муҳитни бузяпти’ деб жазолашади