ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ АГЕНТЛИГИДА НОРОЗИЛИК КУЧАЙМОҚДА
Жиззах вилояти Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқармасида айрим молиявий ва ташкилий муаммолар юзага келганидан ходимлар норозилик билдирмоқда. Ойликлар, байрам мукофотларининг нотўғри тақсимланиши, кадрлар сиёсатидаги шаффофликнинг йўқлиги муҳокама марказида турибди.
2024 йил якунига келиб, агентлик ходимларига маошларни тўлиқ тўлаб беришда қийинчиликлар юзага келган. Маҳаллий ижтимоий ходимлар байрам мукофотларисиз қолган бўлса, вилоят бошқармаси ходимлари бу мукофотларни олган. Айрим туман ва шаҳарлардаги Инсон марказлари ходимларига байрам мукофотлари ваъда қилинган, аммо охир-оқибат улар фақат ойлик билан чекланишган.
Ходимлар кадрлар сиёсатида адолатсизликлар мавжудлигини таъкидлаб, ишга олиш жараёнларида шахсий алоқалар ва қариндошлик муносабатлари устунлик қилаётганини айтишмоқда.
Идорада ишга кириш учун малакадан кўра, юқори лавозимдаги шахслар билан алоқадорлик муҳим эканлиги айтилмоқда. Шунингдек, ишга қабул қилинган баъзи раҳбарлар ҳатто компьютер саводхонлигига эга эмасликларига қарамай, юқори лавозимларни эгаллаб турибди.
Бошқармада ишга қабул қилиш жараёнида шаффофлик йўқлиги ва фақатгина амалдорларнинг қариндошлари ва танишлари ишга олинаётгани айтилаётир. Масалан, Шароф Рашидов тумани ҳокимининг таниши ишга келмаса ҳам, маош олиб юрибди, Бахмал тумани ҳокимининг божаси эса истаган жойида фаолият юритмоқда.
Қонунга кўра мумкин бўлмаса-да, судланган шахслар ушбу соҳада бемалол ишлашмоқда.
Ходимлар мазкур муаммоларга ечим топилишига ва адолатли иш жараёни таъминланишига умид қилишмоқда.
Улар агентлик раҳбариятидан ишга қабул қилиш ва маош тақсимоти жараёнларини очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этишни талаб қилишмоқда.
Тегишли идоралардан бу масала юзасидан расмий муносабат билдириш кутилмоқда.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube