#Онамдан_хотиралар
Онам билан ҳазиллар.
Ҳар қишда онамни опкелардим. Ўзлариям сал совуқ тушса "дўмга кетаман, дириктир чақиради, эртами индин" деб тараддудни бошлардилар. Келсалар уйимизга нур ёғилади. Тартиб ўрнатилади. Ҳамма бир вақтда овқатланади. Ҳамма келиб ҳисобот беради, бермаса сўраволадилар. Қишлоқни сузмаси, ошқовоғу хурмоси, тандир нонлари келади. Овқатда қуритилган райхонни сезасиз. Эрталаб ўрик қоқи солинган сув ичасиз. Кечаси Қуръонни овозини эшитасиз. Онам кечаси ухламасидилар одатда. Тахажжуд ўқирдилар, баҳоргача 2-3 бор хадму қуръон қилардилар.
Иш оғир вақтлар кеч келаман, кўзойнак тақволиб Қуръон ўқиб ўтирган бўладилар. Лекин қалин кўрпачада ётолмасидилар, бир қават кўрпачада ётардилар, "қалин қилма белим оғрийди, исиб кетаман" дердилар.
- Ташқаридан биров келса онасини хўрлаб бир қават кўрпачага ўтказибди, деб сизга ачинади, манга нафрат билан қарайди,-десам
- Эшик таққиласа кўрпача қалин томонга ўтволаман, -дердилар. Ростанам ташқаридан биров келса дарров Қуръон китобларини кўтариб кўрпача қалин томонга ўтволардилар)).
Кўп ҳазиллашиб қийнардим. Кечки овқатга бирор жойга олиб боришга келишсак, аёлимга:
- Онамларни салонга опчиқ, сочларини химка қилиб бўят, прическа қилдиргин,-дердим, жиддий)).
- Унақа бўлса бормайман, ман рўмолдаману, ҳеч ким сочимни кўрмайди,-дердилар. Бир гал аёлим иккаламиз оёқларига қишки махси калиш опкелдик. Доим махси калишда юрардилар. Ўша куни арзонроқ учраб қолиб аёлим каблукли туфли олди. Ўша туфлини онамга сизга олдим, киясиз деб қийнадим)). Ишдан кеч келсам:
- Дириктир санга давлат ҳайкал қўядими,-дердилар
- Бугун эшитиб қолдим, қўяркан ҳайкал. Лекин жа шаҳар марказигамасу, шу Чилонзор атрофига қўярмиш, ҳокимлар ер қидириб юрибдикан,-дедим)).
- Ундан кўра 4-5 сотих ер берсин ўша ҳокимлар, уй солардинг-дедилар.
Ҳовли олганимда "ер берди Сергелидан"-деб онамларга расмини ташладим. Ла илаҳа моликул ҳаққул мубийн деб дуо қилдилар. "Уй 🏠олганингни кўрарканман" деб дуо қилдилар. Ҳовлига кўчганимиздаям келдилар. Райхон, қалампир, помидор, бодринг экдик. Шашлик қилиб бер дедилар. Бирга шашлик қилдик.
- Дириктир қизиқчи, зериктирмайди,-дердилар.
Ҳозир ҳам тирикдай ҳис қиламан. Аёлим қуръон ўқийди, онамнинг овозлари эшитилади. Райхон иси келади.
Бахриддин Зайниддинов