❗️Банклар қандай ҳолатларда жисмоний шахслардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат сўраши мумкин?
Банк хизматларидан фойдаланишда жисмоний шасхлардан айрим ҳолларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID карта, янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат) талаб қилиниши мумкин. Хусусан:
➖ банк ҳисобварағини (омонатни) очиш учун ариза билан мурожаат қилганда;
➖ банк картасини олиш учун ариза билан мурожаат қилганда;
➖ тижорат банки томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни харид қилиш учун ариза билан мурожаат қилганда;
➖ кредит олиш ёки банк депозит ячейкаларида қимматбаҳо буюмларни сақлаш хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилганда;
➖ БҲМ*нинг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада мижозлар томонидан банк кассаларидан бошқа банк томонидан берилган банк карталари орқали нақд чет эл валютаси олинишида;
➖ эквиваленти 100 АҚШ долларидан ошган миқдорда чет эл валютасининг сотиб олиниши;
➖ БҲМнинг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, операцияларни амалга оширишда;
➖ БҲМнинг 36 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада ички электрон пул ўтказмалари юборишда;
➖ пул ўтказмаларига оид операцияларни амалга оширишда.
* БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) бугунги кунда 375 минг сўмни ташкил этади.
Ички назорат қоидалари.
👉Telegram:@AndijondaBuKun