#Юрист_маслаҳати
Савол: Ҳайфсан устама олишга тўсиқ бўладими?
Жавоб: Меҳнат кодексининг 299-моддаси бешинчи қисмига кўра интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.
🚫 Мана шу қоидага кўра интизомий таъсир чораси қўлланилган ходимлар моддий рағбатлантирилмайди.
Энди қаранг! Ушбу модданинг тўртинчи қисмида иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмаслиги белгиланган.
✅Бундан кўриниб турибдики, ходимга интизомий таъсир чораси қўлланилган бўлса, унга тайинлаган устамалар тўлашда давом эттирилади.
Манба: Меҳнат кодексининг 299 - моддаси