#ҳамкасбижоди
"Чумоли ва дўхтир"
Бир чумоли бор экан,
Жуда меҳнаткаш экан.
Чумолилар ичида
Жуда илғори экан
Чумолилар бошлиғи
Меҳнатин қадрлабди,
Меҳнаткаш чумолига
Ўн кун таътил берибди.
Сайр қилиб чумоли,
Роса ҳордиқ олибди.
Юриб - юриб охири
Бир хонага кирибди.
Кўримсиз хона экан,
Жихозлар эски экан.
Хонанинг бурчагида
Ўтирган дўхтир экан.
Шошма - дебди чумоли,
Баландроқ жойлашибди.
Ўша зах хонадаги
Дўхтирни кузатибди.
Дўхтир тинмай ишларкан,
Беморларни кўраркан.
Беморнинг дардин топиб,
Дори ёзиб бераркан.
Ишининг кўплигидан,
Тушликка ҳам чиқмабди.
Ўша тор хонасида
У - бу нарса еб обди.
Баъзи бир беморлари
Дўқ уриб қўрқитаркан.
Зўравонлари эса,
Дўппослаб - урар экан.
Дўхтир тинмай ишларкан,
Қайгадир югираркан,
Маҳалладанми бориб,
Қоғозлар келтираркан.
Чумоли ҳайрон бўпти,
Бу не иш, ғавғо дебди.
Шом махал қош қорайгач,
Дўхтир иши тугабди.
Қизиқибди чумоли,
Мен бирга борай дебди.
Аста ўрмалаб келиб,
Сумкага кириб обди.
Дўхтир дўконга кириб,
У - бу нарса олибди.
Автобусга ўтириб,
Йўл - йўлакай ухлабди.
Уйда ҳам иш кўп экан,
Тинчлик йўқ, шовқин экан.
Овқат тайёр бўлгунча,
Яна бемор кўраркан.
Болага дарс ўргатиб,
Идиш - товоқ юваркан.
Соат бирми, иккими
Уйини супураркан.
Чумоли ҳайрон бўпти,
Бошин ушлаб, чайқабди.
Умуман ўша кеча,
Дўхтир ҳеч дам олмабди.
Эрталаб сахар яна,
Дўхтир ишга борибди.
Сумкага кириб олиб,
Чумоли бирга кепти.
Чумоли чидолмабди,
Қон босими ошибди.
Орқасига қарамай
Ўз уйига қочибди.
Чумоли - дермиш бизда,
Ҳамманинг ўз иши бор.
Ишга халақит бермас
Бизда қонун устивор.
Энг ақлли жонзоднинг
Бир кун аҳволин кўрдим.
Чумоли бўла туриб
Дўхтирларга ачиндим!
Манба: ҳамкасбларимиз томонидан юборилди.
КАНАЛИМИЗ: @Anaesthesiology_RESUSCITATION
"Чумоли ва дўхтир"
Бир чумоли бор экан,
Жуда меҳнаткаш экан.
Чумолилар ичида
Жуда илғори экан
Чумолилар бошлиғи
Меҳнатин қадрлабди,
Меҳнаткаш чумолига
Ўн кун таътил берибди.
Сайр қилиб чумоли,
Роса ҳордиқ олибди.
Юриб - юриб охири
Бир хонага кирибди.
Кўримсиз хона экан,
Жихозлар эски экан.
Хонанинг бурчагида
Ўтирган дўхтир экан.
Шошма - дебди чумоли,
Баландроқ жойлашибди.
Ўша зах хонадаги
Дўхтирни кузатибди.
Дўхтир тинмай ишларкан,
Беморларни кўраркан.
Беморнинг дардин топиб,
Дори ёзиб бераркан.
Ишининг кўплигидан,
Тушликка ҳам чиқмабди.
Ўша тор хонасида
У - бу нарса еб обди.
Баъзи бир беморлари
Дўқ уриб қўрқитаркан.
Зўравонлари эса,
Дўппослаб - урар экан.
Дўхтир тинмай ишларкан,
Қайгадир югираркан,
Маҳалладанми бориб,
Қоғозлар келтираркан.
Чумоли ҳайрон бўпти,
Бу не иш, ғавғо дебди.
Шом махал қош қорайгач,
Дўхтир иши тугабди.
Қизиқибди чумоли,
Мен бирга борай дебди.
Аста ўрмалаб келиб,
Сумкага кириб обди.
Дўхтир дўконга кириб,
У - бу нарса олибди.
Автобусга ўтириб,
Йўл - йўлакай ухлабди.
Уйда ҳам иш кўп экан,
Тинчлик йўқ, шовқин экан.
Овқат тайёр бўлгунча,
Яна бемор кўраркан.
Болага дарс ўргатиб,
Идиш - товоқ юваркан.
Соат бирми, иккими
Уйини супураркан.
Чумоли ҳайрон бўпти,
Бошин ушлаб, чайқабди.
Умуман ўша кеча,
Дўхтир ҳеч дам олмабди.
Эрталаб сахар яна,
Дўхтир ишга борибди.
Сумкага кириб олиб,
Чумоли бирга кепти.
Чумоли чидолмабди,
Қон босими ошибди.
Орқасига қарамай
Ўз уйига қочибди.
Чумоли - дермиш бизда,
Ҳамманинг ўз иши бор.
Ишга халақит бермас
Бизда қонун устивор.
Энг ақлли жонзоднинг
Бир кун аҳволин кўрдим.
Чумоли бўла туриб
Дўхтирларга ачиндим!
Манба: ҳамкасбларимиз томонидан юборилди.
КАНАЛИМИЗ: @Anaesthesiology_RESUSCITATION