Тўлқинжон чўчиб уйғониб кетди. Туши экан. Терлаб кетибди. Атрофга аланглади. Сўл томондаги пардасининг ярими йиғилган деразадан уйга ёруғлик тушиб турибди. Ўнг томонда – ёғоч ўриндиқда акаси ухлаб ётибди. У кўрган тушини ўйлаб, бироз шифтга қараб ётди. Китобларни ҳафа қилиб қўйганидан афсусланди. Ўрнидан турди. Юз-қўлини ювиб, югурганича китоблар бор уйга кирди. Чап томондаги китоб жавоннинг пастки поғонасида катта-кичик китоблар тартибсиз турар эди. Ҳаммасини олиб уйнинг ўртасидаги хонтахтага қўйди. Чиқиб битта латтани намлаб келди-да жавоннинг биринчи поғонасини тозалаб артди. Сўнгра китобларини ҳам бирин-кетин чангини артиб, жойига қўяркан, улардан астойдил кечирим сўради:
– Китоблар, мени кечиринглар! Сизларни кўп хафа қилдим. Саҳифаларингизни йиртиб, жонингизни оғритдим. Энди мен ҳам ўртоғим Ҳабибуллоҳдек одобли бола бўламан. Ҳаммангиз билан қайтадан дўстлашмоқчиман!
Кейин у чўнтагидан кичикроқ битта кўк олмани олиб, китобларнинг олдига қўйди ва жиддий туриб ваъда берди: “Энди олмани еб қўймайман!”
@Akrom_Malik_rasmiy