Амирулмўминин Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: "Амаллар фақатгина ниятлар билан эътиборлидир ва ҳар бир киши учун унинг ният қилган нарсасигина берилади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун деб эътибор қилинажак. Кимнинг ҳижрати бирон дунё матоҳини қўлга киритиш ёки бирон аёлни никоҳлаб олиш учун бўлган экан, бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўша учундир". (Бухорий 1 ва Муслим 1907 ривоятлари).
❁•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•❁
Уммулмўминин Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Кимки динимизда асли йўқ бўлган нарсани пайдо қилса, у албатта рад этилур". Имом Муслимнинг ривоятида: "Кимки биз унга буюрмаган амални қилса, у албатта рад этилур". (Бухорий 2697 ва Муслим 1717 ривоятлари).