🌾Шолининг иссиқлик ва намликка бўлган талаби
Иссиқликка талаби. Шоли иссиққа талабчан ўсимлик бўлиб, унинг уруғи 10-14 °С ҳароратда уна бошлайди. 14-15 °С иссиқликда унинг униб чиқиши тезлашади, 22-25 °С иссиқлик уруғларнинг униши учун энг қулай ҳарорат ҳисоб¬ ланади. Ҳароратнинг кескин ўзгариб туриши, айниқса, гуллаш даврида, шоли ўсимликларига салбий таъсир кўрсатади, -0-5 °С даражадаги унча қаттиқ бўлмаган совуқ шоли учун хавфли, шолининг ўсиш даври учун зарур бўлган иссиқликнинг умумий миқдори 2200 °С дан 3200 °С гача ўзгаради.
Намликка бўлган талаби. Шоли гигрофит ўсимлик бўлиб, намга талабчан ўсимлик ҳисобланади. Бу унинг тропик мамлакатларидан келиб чиққанлиги билан боғлиқдир. Шолининг транспирацион коэффициенти 450-550 га тенгдир. Шоли сув бостирилиб суғорилади, сув қатлами шолининг ўсиши ва ривожланиши учун яхши шароит яратади. Шолипояларга сув бостирилиши ерда асосан озиқ моддалар: аммиакли азот, ҳаракатчан фосфор, калий тўпланишига ва уларни шоли илдиз тизими ўзлаштиришга ижобий таъсир кўрсатади. Тадқиқотлар натижаларига кўра, республикада 1 га майдонда шоли етиштириш учун ўрта ҳисобда 15000-25000 м³ сув сарф бўлади.
Барча дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз
Обуна бўлинг👉@agroolamuz