Беданаларни кўпайтириш
🟢Наслчиликда беданаларнинг макиёнлари 3 ойликдан 8 ойликкача бўлганлари ва нарлари 3 ойликдан 6 ойликкача бўлганлари танланади. Турли наслли ва яқин қондошларини ўзаро чатиштириш тавсия қилинмайди.
🟢Инкубацион тухум олиш учун 1 та нарга 2–4 кўпи билан 5 та макиён тўғри келиши керак. Япон беданаларининг макиёнлари нарларига шунчалик кўникиб қолишадики, макиёнлар янги қўйилган нарларни қабул қилмайди. Бундай вақтларда нарлар бошқа катакларга ажратиб қўйилади ва 2–3 кундан кейин яна шу катакка қўйилади. Нарлар алмашганда тухум қўйиш пасайиши мумкин, лекин бир ҳафта ичида яна тикланади.
🟢Беданаларнинг жуфтлашиш даврида рацион таркибидаги протеин ва витаминли қўшимчалар миқдорини бирмунча кўпайтириш тавсия этилади. Буғдой кепаги уларга фойдали ҳисобланади. Макиёнлар ичига нарлар қўйилганидан бир ҳафтадан кейин очириш учун инкубацион тухумларни инкубаторларга териш мумкин бўлади.
🟢Қисқа вақт жуфтлаштириш йўли билан инкубацион тухум олиш учун эрталаб макиён ёнига нарни 15–20 дақиқага ҳар 2–3 кунда бир марта қўйилади.
🟢Япон беданаларининг жинсини 20 кунликдан патининг рангига қараб ажратиш мумкин. Бедана нарларининг бўйни ва кўкраги тўқ жигар рангда бўлади. Макиёнларининг бўйин ва кўкраклари оч жигар рангда бўлиб, йирик қора нуқталари мавжуд. Айрим беданаларнинг рангидан жинсини ажратиб олиш имкони бўлмаса, наслга қолдирилмайди.
👍Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/bedanalarni-kupaytirish
Қишлоқ хўжалигига оид энг яхши агро тавсияларни АГРО ОЛАМда кузатиб боринг