🍅Помидор новда ва меваларнинг кулранг чириш касаллиги ва унга қарши кураш чоралари
Помидор новда ва меваларнинг кулранг чиришини гифомицет Botrytis cinerea қўзғатади. Касаллик иссиқхоналарда барча мамлакатларда кенг тарқалган ва у ўсимликнинг барг, гул, гулбанд, новда ва меваларини зарарлайди. Олдин гуллар зарарланади, улардан касаллик баргларга, барглардан пояга ўтади. Баргларда оч-қўнғир, думалоқроқ шаклли доғлар пайдо бўлади ва улар баргни бутунлай қоплаши мумкин.
Пояда одатда оч-қўнғир, узунлиги 1 мм дан бир неча см гача бўлган қуруқ доғлар ривожланади, вақт ўтиши билан зарарланган жойлар қора тус олади. Лупа билан қараганда поя устида тўқ-қўнғир, эшилган каноп ипига ўхшаш мицелийни (юпқа моғор қатламини) кўриш мумкин. Новдаларда рангсиз, устида кулранг моғор пайдо қилувчи доғлар ривожланади. Меваларнинг устида, одатда улар новдага бириккан жойларида, кулранг-яшил ва кулранг-қўнғир некроз (яра) лар ривожланади ва мевалар ўша жойларидан бошлаб чирийди.
Замбуруғ иссиқхона тупроғида склероций ва конидиялар, ром, ойна, полиэтилен парда ва ҳоказоларда конидиялар шаклида қишлайди.
Кураш чоралари. Касаллик кучли ривожланиши учун лозим бўлган шартлардан энг муҳими – юқори ҳаво намлиги узоқ вақтгача мавжуд бўлишидир. Помидорнинг пастки баргларини юлиб олиб ташлаш ва иссиқхонани иситиш ва шамоллатиш ёрдамида намлик 70-80% бўлиши таъминланса, экин кучли зарарланмайди. Инфекция тўпланишининг олдини олиш учун зарарланган ўсимлик қолдиқларини иссиқхонадан чиқариб, йўқотиш лозим. Касаллик кучли ривожланиш хавфи бўлса, экинга фунгицид (дихлофлуанид, ипродион) пуркаш тавсия қилинган. Қўзғатувчи бензимидазолларга чидамли; дикарбоксимидлар (ипродион, винклозолин) мунтазам равишда ишлатилса, қўзғатувчида уларга ҳам чидамлилик ривожланиши эҳтимолини ҳисобга олиб, фунгицид қўллашнинг пухта тайёрланган программасини ишлаб чиқиш талаб қилинади...
👍Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/pomidor-kulrang-chirish
Қишлоқ хўжалигига оид энг яхши тавсияларни АГРО ОЛАМда кузатиб боринг
Обуна бўлинг👉@agroolamuz