Advokat_Abdimurodov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Ҳалоллик қонундан устун.
Мурожаат учун: @advokat_abdimurodoff

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


ЖЭКдан безор бўлганлар диққатига!
Cуд томонидан қабул қилинган ЖЭКнинг асоссиз қардорлигини ундириш ҳақидаги ҳужжатини бекор қилиш мумкин. Бунинг учун махсус дастур ишлаб чиқилди ва сиз ўз маълумотларингизни киритсангиз бас, дастурнинг ўзи сизга ариза тайёрлаб беради. Қуйидаги видеода қандай қилиб суд ҳужжатини бекор қилиш ва дастурдан фойдаланиш тартиби кўрсатилган.

@advokat_abdimurodov

https://youtu.be/hgWX70-7Ns4?si=jQimCgYaEaf1x5b9


❗️Диққат! Диққат!

✅Иншолар танловининг натижалари маълум. Танловдаги иштирок ва ғолиблар ҳақида батафcил👉 Шу линк орқали билиб олишингиз мумкин.
❇️ Иштирокчиларнинг барчаси ғолибликка муносиб эди, 3 нафарни танлаш жуда қийин бўлди. Иштирокчиларнинг барчасини ёрқин келажак кутаётганига шубҳам йўқ. Энг ёш иштирокчимиз Исломбекка кейинги танловларда омадлар ва зафарлар тилайман.
Ғолиблар 99-927-69-93 рақамига алоқага чиқишлари мумкин.
Танловдаги иштирокчилар, ташкилотчилар ва бошқаларга раҳмат!

@advokat_abdimurodov


📣Diqqat! Insholar tanlovi!

🌙Ramazon oyi munosabati bilan Qashqadaryo viloyati, Qamashi tumani, Chim qishlog'i 4-maktabning 5-11-sinf o'quvchilari o'rtasida insholar tanlovi e'lon qilinadi.

📝Insho mavzusi "Mening kelejakdagi maqsadlarim va ularga erishish rejalarim".

🏆Eng yaxshi 3 ta insho uchun mukofot mavjud. Barcha g'oliblarga o'zi xohlagan fan bo'yicha 3 oylik repetitor pullari to'lab beriladi.

📌Insholarni oddiy daftar qog'ozga yozib @Advokat_Abdimurodoff profiliga telegram orqali sifatli rasmga olib yuborsangiz bo’ldi.

⏱Insholarni qabul qilish muddati 2025-yil 8-mart soat 18:00ga qadar.

📣G'oliblar 10 mart kuni e'lon qilinadi.

Qishlog'imizdagi ilmli yoshlarini moddiy qo'llab quvvatlovchilarni hamkorlikka chorlab qolaman.
Murojaat uchun:
+998999276993

Hurmat bilan advokat Abdimurodov Maxmud.

@advokat_abdimurodov


❇️Ширкат (ЖЭК) масаласида суд ёки МИБдан келган қарздорликни бекор қилиш учун ариза тайёрлаб берадиган дастур яратилди. Фодаланиш жуда содда, фақатгина маълумотларингизни киритсангиз бас, сизга мукаммал ариза лойиҳаси таёрлаб беради. Бироқ дастурий таъминот хизмати пулли бўлгани учун ариза тайёрлаб бериш ҳам пуллик, лекин нархи минимал даражада. Бу юрист ёки адвокат қабулига бориб ариза ёздириш хизматидан анча арзондир.
❗️Унутманг суд қарори қабул қлинган кундан 10 кундан ошмаган бўлса эътирозноманинг ўзи сизга етарли, агарда суд қарори чиқарилгандан 10 кун ўтган бўлса муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномани ҳам судга тақдим қилишингиз керак бўлади.

Эътирознома наъмунаси
Илимоснома (муддатни тиклаш) наъмунаси

Ушбу ҳужжатларни тайёрлаб олганингиздан сўнг судга топшираси ва суд кўриб чиқиб, катта эҳтимол билан суд ҳужжати бекор қилинади. Сиз шу суд ажрими МИБга берсангиз қарздорликни базасидан ўчиради.

Тушунмовчиликлар бўлса шу бот орқали ёки 78-113-86-16 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин, мутахассисларимиз сизга ёрдам беришади.

@advokat_abdimurodov


Ассалому алайкум! Ширкат (ЖЕК) муаммолари ва ечимлар мавзусида видеомиз тайёр бўлди. Бугун соат 20:00да Youtube платформасида кўришингиз мумкин. пастда ҳавола қолдираман, обуна бўлиб қўйишни улутманг!

https://youtu.be/8623VpG3srI


алимент.doc
38.0Kb
Алимент ундириш учун судга топшириладиган ариза наъмунаси, ўзингизни маълумотингизни киритсангиз кифоя. Аризани тўлдириб кўрсатилган ҳужжатларни илова қилсангиз етарли. беҳижолат фойдаланишингиз мумкин.

каналга обуна бўлишни унутманг!👇

👉 @advokat_abdimurodov 👈


ЖЕК, ширкат ёки бошқарувчи ташкилотларни назорат қиладиганлар борми ўзи?

Бундан 3-4 йил олдин ширкатлар ўрнида хусусий корхоналар яъни бошқарувчи ташкилотлар иш бошлабти. Бундай бошқарувчиларнинг аксариятини мулкдор танламаган яъни улар тайинланган.

Масалан, Олмазор туман ҳокимининг 15.11.2021 йилдаги бошқарув сервис компанияларига ҳудуд бириктириш ҳақидаги 281-14-197-Q/21-сонли қарорига кўра туманда жойлашган кўп қаватли уйлар маҳаллалар кесимида бошқарув компанияларига бириктириб берилган.
Кўп қаватли уйлар ҳокимнинг мулкимидики ўзи хоҳлаган бошқарувчига бўлиб берса.
Қарилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бу бошқарувчи корхоларни электрон базага киритишда ҳужжатларнинг қонунийлигини текширмаганмикан? текширган бўлса қандай қилиб қонун нормарига зид ҳужжат асосида электрон базага киритган экан? бу томони бизга қоронғу.

Ваҳоланки, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига кўра Жойларнинг мулкдорлари кўп квартирали уй фойдаланишга қабул қилинган кундан эътиборан уч ой муддатда умумий йиғилишда кўп квартирали уйни бошқариш усули тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.

Ушбу қонунда бошқарувчи компанияларни танлашда ҳоким, вазир ёки бошқа бир мансабдор назарда тутилмаган айнан кўп қаватли уйда яшовчилар яъни мулкдорлар хоҳласа, лозим топса ва ўзаро келишсагина бошқарувчини танлашлари мумкинлиги кўрсатилган.
Амалдачи...худди шундай.

Мисол учун мен яшайдиган кўп қаватли уйда 12 та мулкдор мавжуд, буларнинг бирортаси бошқарувчини тайинлашда иштирок этмаган. Осмондан тушиб қолган, бирор-бир ишни бажармасдан фақат пул талаб қиладиган текинтомоқ ташкилот деб ҳисоблайман. Мен ҳам булар борлигини суддан хат келганда билибман.

Халқ орасида асосий муаммо асоссиз қарздорлик масаласи.

Мулкдорларга ҳатто номини ҳам эшитмаган ва бирор бир иш қилмаган бошқарувчи ташкилот номига 5-6 млн сўм қарздорлик ундириш ҳақида судлардан ва мажбурий ижро бюроларидан хатлар келмоқда. Бечора нима қилишини билмаганлар минг надомат билан асоссиз қарздорликларни мабурликдан тўлашмоқда, ҳуқуқларини билганлар эса судларга ариза бериб суд буйруқларини бекор қилдирмоқда.
Бироқ, судда ютиб чиқилсада қаздорлик электрон базада осилиб фуқаролар оёғига боғланган омочдай, қаерга бормасин тинчлик бермаяпти.

Суд буйруғи бекор бўлгандан сўнг ушбу асоссиз қарздорликни электрон базадан ўчиришни сўраб Қарилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига хат юборилганда, минг АФСУСки вазирлик ёки инспекциялар “биз назорат қилувчи ташкилот эмасмиз...” мазмунида фуқароларга жавоб хатлари юбормоқда.

Ваҳоланки, Қонуннинг 11-моддасига кўра Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари томонидан ўрганишлар ҳамда мониторинг ўтказиш орқали амалга оширилиши белгиланган. 12-моддада эса инспекциянинг бир дунё ваколатлари белгиланганлигини наҳотки инспекция ходимлари билмаса, билишади ...

Бошқарувчи ташкилотлар хизмат кўрсатувчи бўлгани учун марҳамат ишини қилсин ва ишига яраша ҳақини олсин, лекин бирор бир иш қилмасдан аҳолини зулукдай сўриши ҳеч бир қонун нормарига тўғри келмайди.
Бошқарувчи ташкилотни ҳеч ким назорат қилмагандан кейин, булар билганини қилиб хоҳлаганча қарз ёзишини қандай тушиниш мумкин. Буларни назорат қилувчилар борми ўзи.

Қарилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигидан ушбу ҳолатларга жиддий эътибор беришларини сўраб қоламиз.

ЖЕК, ширкат масаласида муаммога учраганлар @advokat_abdimurodoff га мурожаат қилишлари мумикин. Имкон қадар ёрдам беришга тайёрман.

👉@advokat_abdimurodov👈




Ушбу видео мурожаат қуйидагиларга кўра асослантирилмаган маълумот деб ҳисоблайман.

1️⃣. Видеода ПҚ-3989-сон Қарорда мулти радарлар патруль автомашиналарга ўрнатиш белгиланмаган дейилган.
Ваҳоланки, ПҚ-3989-сон Қарорнинг 4-банди 4-қисмига кўра Инвестор билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча, махсус товушли ишоралари ҳамда автоматлаштирилган жамоат тартибини назорат қилиш ва йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш мосламалари ўрнатилган патруль автомобилларини амалиётга жорий қилиш белгиланган.
2️⃣. Видеода мулти радар ҳақидаги талаб ВМ 975-сон Қарорининг 32-бандига таълуқли эмаслиги айтилган.
Мулти радар (фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими) – тезликни ўлчайдиган мослама эмасми?
ВМ-975-сон Қарорининг 32-банди ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида фойдаланиш белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламаларини ўзбошимчалик билан ечиб олиши ва хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг (жисмоний ёки юридик) транспорт воситаларига ўрнатиши ҳамда хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилиши қатъиян тақиқланади.
3️⃣. Қисқа қилиб айтганда мулти радар яъни фото ва видео қайд этиш техиник воситалардан фойдаланишда қуйидагича талаб мавжуд.
I. Албатта патрул автомобилларга ўрнатилган бўлиши шарт. (асос: ПҚ-3989-сон 4-банди ва ВМ-975-сон 32-банди)
II. Йўлларда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади. (ВМ-975-сон 41-банди)
III. Олдиндан белгиланган дислокация бўйича фаолият юритиш. (ВМ-975-сон 33,34-банди)
4️⃣. Судлар томонидан жарима солиш ҳақидаги қарорлар асоссизлиги сабабли бекор қилинмоқда. ИИВ ЙҲХХ томонидан бекор қилинган қарорлар юзасидан бирор-бир шикоят киритилгани ва жарима солиш ҳақидаги қарор аслича қолдирилган ҳолатларга бугунги кунгача дуч келмадик. Агарда ҳолат видеода айтилганидек бўлса, судлар томонидан нима учун мулти радар юзасидан жарима солиш ҳақида қарорлар бекор қилинмоқда?. Бу чиқиш билан нафақат фуқароларни балки судларни ҳам чалғитмоқчидек кўринмоқда.
Судлардан ушбу масалаларни кўриб чиқишда фақат ва фақат қонун нормаларига асосланишини сўраб қоламиз.

@advokat_abdimurodov


Статистика агентлиги минимал истеъмол харажатлари 648.000 (51.3$) сўм этиб белгилади.
"ChatGPT-4" пуллик версиясидан Ўзбекистондаги ойлик минимал харажатларни сўраб кўрдик, натижа қуйидагича:

Тошкентда ижара тўлови - 100$-400$
Жамоат транспорnдан фойдаланиш - 10$-20$
Озиқ-овқат учун - 100$-150$
Болалар таълими учун - 50$-150$

Жами:
1. бир инсон учун тахминан 300$-600$
2. 4 кишидан иборат бўлган оила учун 900$-1800$

Статистика агентлиги маълумотидан кўра ChatGPT берган маълумот ҳақиқатга яқинов.

@advokat_abdimurodov


Мултирадар ариза.doc
54.0Kb
Мултирадардан келган ноқонуний жаримани бекор қилиш учун ариза намунаси.

@advokat_abdimurodov


МУАЛЛИМ

Ўтган ҳам, қайтган ҳам талади бирдек,
Фақат байрамларда алқаб гапирдик,
Аслида шаънингни ерларга урдик,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Тарбия кўрмаган ўқувчи сапчиб,
Ота-она келди, номингни янчиб,
Мактабда қуладинг, юрагинг санчиб,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Текширувчи келди, қовоғин солиб,
Дафтаринг сўради, билиминг қолиб,
Пулини бермасанг, кетишди нолиб,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Пахтани эккан ҳам, терган ҳам ўзинг,
Кўчани супуриб юрган ҳам ўзинг,
Йўлларда КамАЗлар урган ҳам ўзинг,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Ахборот асрида компьютеринг йўқ,
Маошинг бўлмайди қозонингга юқ,
Тағин каттаконлар уриб турар дўқ,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Биргина бошингда минг битта хўжа,
Қирқ йиллик устозга дарс берар “жўжа”,
Золимлар олдида индамас ўлжа,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

© Девонайи Ҳақгўй

@advokat_abdimurodov


Суний интелект авдокатлик соҳасига ҳам кириб келмоқда.

Chat GPT- 4. ёрдамида биринчи марта адвокатлик соҳасида ҳужжат тайёрлаб бериш сўралди. суний интелект буни ажойиб тарзда амалга оширганини кўриш мумкин.
ЭЭЭ қойил, ана сурпиризу мана сурпириз, ана кир ювадиган мошинаю ана тилибизоор.
Буни ёрдамида, итлимоснома, ҳимоя нутқи, даъво аризалар ёзишда ишларимизни анча енгиллашадиган бўлди. яшавор василий!

@advokat_abdimurodov




Автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш нархлари ва ўртача ойлик иш ҳақлари.

@advokat_abdimurodov


Адвокат ҳимоя остидаги шахс билан чекловларсиз кўришиши шарт!

Тергов органи томонидан шахс ушланганда, уни 48 соатгача вақтинча сақлаб туриши мумкин. Адвокат ҳимояси остидаги шахс билан хоҳлаган вақтда чекловларсиз учрашиш ҳуқуқи борлигини айниқса тергов органидагилар яхши билади. Бироқ, бугунги кунда баъзи қаршиликлар бўлмоқда, яъни шахсларни вақтинча сақлаб туриш жойлардаги ходимлар қачонки терговчи рухсат берсагина адвокат кириши мумкин экан. ЭЭЭ бакракатопкўр қачондан бошлаб терговчининг оғзаки топшириғи қонун ва кодексдан устун бўлиб қолди.
ЖПКнинг 53-моддасига асосан ҳимоячи ҳимояси остидаги шахс билан жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз, учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда холи учрашишга ҳақлилиги катта қилиб ёзиб қўйилган.
Адвокат ўз ҳуқуқларини талаб қила бошласа, ходимлар биз буйруқ бажарувчимиз бизга шундай буйиришган дейишади, ахир ходимлар робит эмаску ноқонуний буйруқни айтса қилиб кетаверадиган. Мана шундай ҳолатлар бўлаверса халқ орасида терговда қийноқлар давом этаяпти эканда деган фикр уйғонмайдими. Қонунларимизни амалда ишлатиб ҳам турайлик.

@advokat_abdimurodov


ЖЕК ариза.docx
14.9Kb
ЖЕК ассосиз қарздорлик ҳисоблаган бўлса ЖЕКка шу аризани тўлдириб беринг ва расмий сизга жавоб берсин.

@advokat_abdimurodov


Ўқи, аъло бўлсин халқинг,
То ҳалол бўлсин ризқинг.
Ҳақдан қувонсин кўзинг,
Ёмондан ўгиргин юзинг!

©️Абдуссалом Қушбақов

@Advokat_Abdimurodov


ЖЕКчилар тобора одамларга зулукдай ёпишмоқда.

Отабек Артиков ўз каналида шу муаммолаи масалани кўтариб чиқмоқда

Бизни маҳалладаги бир нечта кўп қаватли уйда яшовчи юзлаб хонадонларга "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги"га қарашли "Рашидобод ПБК" МЧЖ компанияси (аввалги ширкат ҳозирги компания рости нима деб аталишини ҳам билмайман чунки на ширкатни на компанияни маҳалладиги фуқаролар сайламаган, ўзларини ўзлари сайлаган бўлса керак) мулкдорларга бир неча йиллик қарздорлик ёзиб, судга ҳам оширибди.
Юзлаб хонадонларга суддан оттикидек (калласидек) қарзингиз бор деган хат келган.

Қизиқ, қарз бўлиши учун ширкат ёки ўша номи ўчгур компания аҳолига хизмат кўрсатган, харажат қилган бўлиши керак эмасми?
Йўлаклар кўлмак, том тешик, фасад яғир лекин халқ қарз, пизнец.
На ҳоким, на уни атрофидагилар ва на ўша ширкат-у компанияси бирор марта халқни йиғиб гаплашмаган бўлса, доимий қочиб юрсада лекин халқни шилишга келганда фаоллашиб кетса бу қандай бедодлик.

Аслида ширкат(компания)ни халқ сайлаши, у номи хизматкор ўзи хўжайинлар ўзи шиладиган э йўғэ хизмат кўрсатадиган кўп қаватли уйда яшовчи мулкдорларга бу йил мана бу ишни қиламан, кейин сизлар мана бунча пул тўлайсизлар дейиши керак эмасми?

Ҳеч қандай хизмат кўрсатмай туриб (уларни халқ сайламагандан кейин улар халққа хизмат кўрсатмайди ҳамда) қандай қилиб юзлаб хонадонларни қарздор қилиш мумкин?

Ҳурматли Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Қарши шаҳар ҳокими марҳамат сизларга қарашли компаниялар халқни йиғиб, қилган хизматини халқ олдида исботлаб берсин биз ғинг демай қарзимиз бўлса тўлаймиз(шунча йил келмадинглар энди келарсизлар балки), агар исботлай олмаса сохта ҳужжатлар асосида халқ розилигисиз сайланган ширкат(компаниялар) чиқарган беўхшов қарздорлик учун бир неча юзлаб хонадонлар биргалашиб судга ариза киритамиз.
Тан оламан йиллар давомида тўланмаган қарздорлик бор, лекин йиллар давомида кўрсатилмаган хизмат учун ким ҳам тўлов тўлашни истарди?

Вазирликдами вилоят ҳокимлигидами, Қарши шаҳар ҳокимлигиданми шу масалада бирор тирик масъул бўлса марҳамат алоқага чиқсин, халқ олдида гаплашамиз...

Халқни қонини ичиб, ҳукуматга қарши кайфият ўйғотябсизлар, халқни емаган перашкасига пул тўлашга мажбур қилолмайсизлар.

Ё ҳаммасини халқ орасида муҳокама қилиб реал қарздорликни ҳисоблатасизлар ёки йиртиқ танга ҳам ололмайсизлар.

Халқни фақат шилиш эмас, эшитиш ҳам керак ҳурматли валломатлар...

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.