⚡️Маст ҳолда автомашина бошқарсангиз, жаримани тўлиқ тўлайсиз
Савол: Мен маст ҳолда машина ҳайдаб қўлга тушгандим. Суд мени автомашинани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 25 баравар жарима қўллаган. Мен 15 кун бўлмасдан жаримани ярмини тўлаб қўйганман. Ҳозир МИБ мендан жаримани тўлиқ тўлашни талаб қиляпти. Шу қонунийми?
Жавоб: МЖтК нинг 332-1-моддасига кўра қуйидаги моддаларда назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда жарима қачон тўланишидан қатъий назар тўлиқ тўланади:
✅ -МЖтК нинг 131-моддаси (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш);
✅ -МЖтК нинг 132-моддаси (Кема ҳайдовчиларининг кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқариши);
✅ -МЖтК нинг 136-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши);
✅ -МЖтКнинг 140-моддаси (Маст ҳолдаги ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш);
Демак, МИБ талаби қонуний, сиз жаримани тўлиқ тўлашингиз керак.