Юртимиз жамоли, соф табиати учун бирдек масъулмиз
Давлатимиз томонидан жорий йилни “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб номлангани муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб давлат дастури лойиҳасини муҳокама қилиш ва унга таклифлар йиғиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.
Ҳар бир ҳудудни ўзига яраша муаммолари мавжудлиги, ҳеч кимга сир эмас. Тўғри, давлатимиз томонидан юртимизни яшил маконга айлантириш бўйича жуда кўп ишлар фаоллик билан амалга оширилмоқда, дарахтлар, йўл бўйларига гуллар экилди, дов-дарахтларга чиройли шакллар берилди. Шундай бўлишига қарамасдан баьзи жойларда дарахтларга сув қуйилмасдан қуриб қолганлиги, йўл бўйига экилган гуллар қаровсиз қовжираб қолаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Давлат дастури ушбу муаммоларимизни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этишга эришилади.
Баъзан йўлда кетаётганда машина ойнасидан баклажка ёки таъмаки қутисини улоқтириб юборишганини кўриб дилинг вайрон бўлади, энг ёмони бу ишни фарзандлари кўз олдида қилишади.
Шунингдек, кўп қаватли уйлар ёнида махсус чиқинди тўплаш жойлари бўла туриб, дуч келган жойларга чиқиндини ташлаб кетиш ҳолатлари ҳам кўп учрайди. Шу боис, Дастурда фуқароларни экологик маданиятини оширишга эътибор қаратилгани жуда ўринли ташаббус деб, биламан.
Бир сўз билан айтганда, яшил ривожланиш моделини такомиллаштириш ва мустаҳкамлигини ошириш ҳар биримизни устувор вазифамиз ҳисобланади.
Бу борада партиядошларимиз билан биргаликда фаоллликни бой бермай сидқидилдан меҳнат қилишга, юртимиз жамоли учун курашишни кучайтирамиз.
Гулора ИСМОИЛОВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахассиси.