Бош мақсадимиз- яшил ривожланиш моделига ўтиш
Шу кунларда сиёсий партиялар, жамоатчилик вакиллари томонидан давлат дастури лойиҳасининг мақсади, мазмун ва моҳияти давра суҳбатилар, очиқ мулоқотлар, тадбирлар орқали кенг жамоатчиликка етказиб берилмоқда ҳамда тегишли таклифлар йиғилмоқда.
Дастурда илгари сурилган улуғвор ғоялар орқали атроф-муҳитни асраш, яшил макон моделини ривожлантириш орқали маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш, инсон саломатлигини мустаҳкамлашга ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқаришга эришилади.
Давлат Дастури лойиҳаси билан танишар эканман, дастурдан муносиб ўрин олган улуғвор ғоялар партиямизнинг сайловолди дастурининг еттинчи яъни “Мусаффо ҳаво ва яшил табиат– узоқ умр ва барқарор тараққиёт кафолати” бўлимидаги ташаббуслар билан ҳамоҳанглиги мени беҳад қувонтирди.
Айни вақтда, вилоят Кенгашимиз фаоллари томонидан дастур лойиҳасининг тарғибот ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Давлат Дастурини ҳаётга самарали татбиқ этишда ҳам ҳамжиҳатликда фаолликни янада кучайтирамиз.
Жавлонбек ИСКАНДАРОВ,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.