ЎЗ САЛОМАТЛИГИНГИЗГА ҚАНЧАЛИК ЭЪТИБОРЛИСИЗ?
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятни юксалтириш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бош мақсадларидан бири.
Партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар шу мақсадга қаратилган.
Партиянинг Андижон вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган “Тиббий маданият ва инсон саломатлиги” давра суҳбатида шу тўғрида сўз юритилди. Партия фаоллари ва шифокорлар йиғилганларга Республикамизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли саломатлигига бўлган эътибор ва жамоатчиликнинг тиббий маданиятини юксалтириш тўғрисида тушунча бердилар. Ҳар бир инсон аввало ўз саломатлигига эътиборли бўлиши зарурлиги таъкидланди.
Шаҳноза Юсупова,
партия фаоли – шифокор;
Касалликни олдини олиш ўз қўлимизда, саломатлигимизга эътиборли бўлсак муаммога ўрин қолмайди. Бугун тадбир қатнашчиларига ўз саломатлигингизга қанчалик эътиборлисиз, - дея савол берганимизда айримлар далил жавоб бера олмади. Мақсадимиз ҳар бир фуқарони соғлом турмуш кечиришга чақириш.
Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.