Ассалому алайкум домла!!Яхшимисиз соғликларингиз яхшими? Аҳли байт яхшими? Домла ўринли бўлса агар саволим бор эди тақсир сўзи қандай маънони англатади, бир киши интернетда луғатда маъноси айбдорман деб ўқидим деяпти, мен бошқача тушунардим, яна битта савол бор эди, бир маърузангизда чилёсинни 3 ёки 4 киши бўлсин деб айтгандингиз 5,6киши бўлса бўлмайдими? Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман, илмингиз зиёда бўлсин. Аллоҳни паноҳига топширдим. Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух.