ТОЛИБ ҲАКИМОВ - 60 ёшда
“Устоз отангдан улуғ” деган мақол бизнинг зукко ва ҳурматли жамоатчилигимиз томонидан тез-тез таҳрирланиб, “…отангдай улуғ” дея талқин қилинади.
Ота фарзандни дунёга келиши, вояга етиши учун жон куйдирган зот. Пушти камаридан бўлган боласини ҳамма ҳам ардоқлайди, бу - табиат қонуни. Бироқ, бировнинг боласини тарбиялаш учун… фақатгина устоз бўлиш керак!
Толиб Ҳакимов мени доим “Болам!” деб чақиради. Тўғри, мени “Болам” дегувчи устозларим кўп бўлмаганидек, фақат Толиб акам ҳам эмас. Бироқ ҳар қандай доирада ҳам, ҳар қандай вазиятда ҳам, ҳатто (айб ўзимдан ўтиб) “ҳайфсан” берганда ҳам “Болам!” деб иззат қилиш учун Толиб Ҳакимовдек устоз бўлиш керак!
Умрлари узоқ бўлсин!
Қолган гаплар “Адабиёт зиёси” газетасида чиққан “Менинг шундай устозим бор” сарлавҳали мақоламда, шунингдек, ҳазрат устозларим Маъмуржон Бозоралиев ва Анора Каримованинг “Қирқ йиллик қадрдонимиз” (“Тошкент ҳақиқати” газетаси) ва Раҳматилла Шералиевнинг “Касбга муҳаббат” (“Ҳуррият” газетаси) мақолаларида бафурча ёзилган.