ALRISALAH | ibratli kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:
🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Исломнинг аёлга адолати...

👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Меҳмонларга...

©️ Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.

👇👇
@ALRISALAH_UZ


Ҳар кўнгил аслида, биргина Севгилига қайтувчидир. Фақат қибласи нотўғри. "Топдим" деб ўйлаган нарсаси, ҳақиқатда қидирган нарсаси эмас. Қайси биридир, гул юзли бир гўзалга мафтун. Яна қайси биридир, оҳу боқишли гўзалга мажнундир. Базиси эса дунёга берилган, базиси мол-мулкига алдангандир. Уларнинг ҳар бирлари, аслида бир Севгили тарафидан синалгандир!

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

👇👇
@ALRISALAH_UZ


АЁЛЛАРГА ОИД МАСАЛА
#ҳайз

❓800-САВОЛ: Ҳайз одати 10 кун бўлган аёл 14 кунда қон кўрса ва 10 кун пок юриб, яна қон кўрса (ранги жигарранг) шунда намоз ўқиладими ёки йўқ?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масалан, аёлнинг одати 7 кун бўлган бўлса ва ҳайз қони ўн кундан ошиб 14 кунга тўхтаса, 7 кундан ортиғи истиҳоза (касаллик қони) ҳисобланади. 10 кундан кейин ҳамма намозларни вақтида ўқийди. Лекин 10 кунгача ҳайз бўлиш эҳтимоли (яъни, одати 7 кундан 8 ё 9 ёки 10 кунга ўзгариши мумкин) бўлгани учун намоз ўқимай туради. Ўн кундан ошиб кетса, ана энди 7-кундан кейинги намозларни қазосини ўқийди.

Икки ҳайз ўртасидаги поклик муддати камида 15 кун бўлиши керак. Ундан камида қон кўрса, бу истиҳоза қони ҳисобланади. Бизни мисолда ўша поклик муддати 7 кундан бошлаб ҳисобланади.

Энди бевосита саволнинг жавобига келсак, ҳайз одати 10 кун бўлган аёл 14 кун қон кўрса, 4 куни истиҳоза бўлади. Кейин яна 10 кун пок юриб, қон кўрса, бу ҳолатда икки қон ўртасидаги поклик 14 кун бўлиб қолади. Бу ҳолатда фақат 15-кундан кейин ҳайз ҳисобланади. Унгача намозларини ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇👇
@ALRISALAH_UZ


ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИБ, ЎТГАНЛАРГА БАҒИШЛАШ ЖОИЗЛИГИ
#ақида

❓799-САВОЛ: Баъзи кишилар юртимизда урф бўлган эҳсон қилиб, охирида тиловати Қуръон қилиш шариатда йўқ, марҳумларга уни савоби етмайди, бу бидъат, фақат дуо қилиш мумкин, дейишмоқда. Шариатимизда бу ҳақда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Абу Ҳанифа, Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳимо Қуръон тиловати каби баданий ибодатларнинг савоби дунёдан ўтганларга етади, деганлар. Моликий ва Шофеъий мазҳабининг кейинги аср уламолари ҳам шу сўзни ихтиёр қилганлар.

Ҳанафий мазҳабининг забардаст уламоларидан Имом Абу Жаъфар Таҳовий шундай дейдилар:

وفي دعاء الاحياء وصدقاتهم منفعة للاموات

яъни: “Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир” (“Ал-Ақидатут Таҳовия” китоби).

Замондош олимлардан доктор Саид Абдуллатиф Фуда мазкур жумла шарҳида шундай ёзади:

قال ابن الحاج في «المدخل:» من أراد وصول قراءته بلا خلاف فليجعل ذلك دعاء بأن يقول:اللهم اجعل ثواب ما أقرأ إلى فلان

яъни: “Ибнул Ҳож “Мадхал” китобида: “Ким қироати ҳеч хилофсиз (маййитга) етишини хоҳласа, шу ишини “Эй, Аллоҳ! Қироатимнинг савобини фалончига етказгин”, деб дуога айлантирсин”, - дейди” (“Аш-Шарҳул кабир ала Ақида ат-Таҳовия”). Юртимизда урф бўлган маросимларда ҳам худди мана шундай йўл тутилади ва бу амал шаръан жоиз ҳисобланади. “Саҳиҳи Бухорий”га шарҳ ёзган ҳанафий аллома Бадриддин Айний шундай дейдилар:

وروى أبو داود من حديث معقل بن يسار قال قال رسول الله اقرأوا يس على موتاكم وأخرجه النسائي وابن ماجه أيضا فالحديث يدل على أن الميت ينتفع بقراءة القرآن عنده وهو حجة على من قال إن الميت لا ينتفع بقراءة القرآن

яъни: “Имом Абу Довуд Маъқал ибн Ясор разияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У киши айтдилар: “Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ўликларингизга “Ясин” сурасини ўқинг”, — дедилар”. Бу ҳадисни Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ҳам ривоят қилишган. Қолаверса ушбу ривоят маййит ёнида ўқилган Қуръондан манфаат олишига далолат қилади ва “маййит Қуръон қироатидан манфаат кўрмайди”, деганларга қарши ҳужжат бўлади” (“Умдатул-қори” китоби).

Тўғри, дастурхон бошида Қуръон тиловати қилиш шарт, қилмаса бўлмайди, гуноҳ бўлади, дейилса бу бидъатга айланади. Лекин биз ундай эътиқод қилмаймиз балки, бу ишни жоиз ва мандуб деб биламиз. Гоҳида дастурхон бошида қироатни тарк қилиб, фақат дуо билан ҳам кифояланиш жоиз, гуноҳ бўлмайди, деймиз.

Саҳобалар ичида қабри бошида Қуръон тиловат қилишни васият қилиб кетганлари бор эди. Чунки улар шу нарсада маййитга фойда борлигини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлар. Абдурраҳмон ибн Ало ибн Лажлаждан, у киши отасидан ривоят қилади:

قَالَ لِي أَبِي: يَا بُنَيَّ، إِذَا أَنَا مُتُّ، فَأَلْحِدْنِي، فَإِذَا وَضَعْتَنِي فِي لَحْدِي، فَقُلْ: بِسْمِ اللهِ، وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللهِ، ثُمَّ سِنَّ عَلَيَّ الثَّرَى سِنًّا، ثُمَّ اقْرَأْ عِنْدَ رَأْسِي بِفَاتِحَةِ الْبَقَرَةِ وَخَاتِمَتِهَا، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ ذَلِكَ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.

яъни: “Отам менга: “Эй ўғилчам! Агар вафот этсам, мени лаҳадга қўйгин. Лаҳадимга қўйиб бўлгач: «Бисмиллаҳи ва ъала миллати Расулиллаҳ», деб устимга тупроқ тортгин. Кейин бош томонимда Бақара сурасининг аввали ва охирини ўқигин, чунки мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шундай деганларини эшитганман”, – деди” (Имом Табароний ривояти).

Шунингдек, Имом Ибн Можа Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўтганлар ҳаққига "Фотиҳа" сурасини ўқишни буюрганларини ҳам ривоят қилган.

Шуни таъкидлаш лозимки, қори Қуръонни холис ўқиши ва унга бирор эҳсон берилганда, Қуръон ўқиганнинг ҳаққи деб эмас, балки ҳадя сифатида олиб, ҳадя берувчининг ҳаққига дуо қилиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇👇
@ALRISALAH_UZ


#Ҳадис_406

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар фарзанд ўнг қўли билан чап қўлини таниса, намозга буюринг»

✍Абу Довуд ривояти.

👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Surah 94

👇👇
@ALRISALAH_UZ


ИНСОННИНГ КИМЛИГИНИ КЎРСАТАДИГАН БЕЛГИ

Бир куни Умар розияллоҳу анҳу бир одамни кўрсатиб: “Ким шу киши ҳақида гувоҳлик беради?” деб сўрадилар. Бир саҳобий: “Мен гувоҳлик бераман”, деди. Умар розияллоҳу анҳу: “Сен нимага асосланиб У ҳақда гувоҳлик бермоқчисан? Сен уни фақат намоз ўқиётганини кўрганмисан ёки у билан бирга сафар қилганмисан, ёки у билан бирор муомала қилганмисан?” дедилар.

Ҳазрати Умарнинг ушбу гапларидан маълум бўладики, инсоннинг кимлиги ўзаро муомалалардан билинади.

Бир муҳаддис олим ижара уйда яшарди. Уй лойдан қурилган эди. Бир куни у ҳадисни ёзаётиб, саҳифа тўлиб, бошқасига ўтиш фурсати келди, сиёҳ эса ҳали қуримаган эди. У замонлар сиёҳни шимиб оладиган босма қоғоз йўқ эди. Шу сабабли нам сиёҳ устига тупроқ сепиб қуритар эдилар. Шундай қилиб, муҳаддис олим уйнинг лойсувоқ деворидан тупроқ қириб олиб, нам сиёҳ устига сепмоқчи бўлди. Лекин дарҳол бу уйнинг ижарага олингани ёдига тушди. Шунинг учун, уй эгасидан сўрамасдан туриб, бу тупроқни сепиш мен учун жоиз эмас, деди. Кейин эса, озгина тупроқ билан нима ўзгарарди ва уй эгаси ҳам бунга йўқ дермиди, деган ўй келди хаёлига. Хуллас, девордан бироз тупроқ қириб олиб, сиёҳ устига сепди. Бироқ муҳаддис олим кечаси туш кўрди. Тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларига борибди. У зот хафа бўлиб: “Эрта қиёмат куни сенга озгина тупроқ билан нима ўзгарарди, деганинг ошкор қилинса, аҳволинг нима кечади?” дебдилар. Шунда муҳаддис олим эрталаб турибоқ, уй эгасининг олдига борди ва унга тупроқ воқеасини сўзлаб бериб, узр сўради. Уй эгаси: “Мен кечирдим ва келгусида яна зарурат бўлса, тупроқ қириб олишингизга ижозат бераман”, деди.

Баъзи одамлар фақат тасбеҳ ўгириш ва чилла ўтиришнинг номини тасаввуф қўйиб олган. Ваҳоланки, бу нарсалар бир восита бўлиб, улардан мақсад биз динга чин қалбимиздан амал қилишимиздир. Қўлда тасбеҳ бўлса-ю, тарозидан урсак ёки ёлғон гапирсак, у ҳолда у тасбеҳдан нима фойда? Шунинг учун бир улуғ зот: “Одамлар инсон-ку бўлишмайди, лекин валий бўлиш учун зикр ҳалқаларида қатнашадилар. Агар сен ҳақиқий инсон бўлсанг, аллақачон валий ҳам бўлгансан”, дер эдилар.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ


Намозда Хушуъ. 32-қисм

• Қироати билан бошқаларга халақит бермаслик (42-сабаб)
• Намоз суннатларини тарк этмаслик (43-сабаб)
• Намозда ўлимни эслаш (44-сабаб)

Зиёуддин Раҳим
Намозда Хушуъ китобидан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👇👇
@ALRISALAH_UZ


РАМАЗОНДА ЭР-ХОТИНЛИК МУНОСАБАТИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Рамазон ойида эр-хотин жинсий алоқа қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр-хотин Рамазон ойида қуёш ботгандан токи тонг отгунча яқинлик қилишлари жоиз.

Тонг отгандан қуёш ботгунча яқинлик қилишлари жоиз эмас. Чунки жинсий алоқа ҳам еб-ичиш каби рўзани бузувчи амалдир.

Кундуз куни қасддан жинсий алоқа қилиш — билиб туриб рўзани бузиш-катта гуноҳ бўлиб, эру хотинга ҳам қазо, ҳам каффаротни вожиб қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇👇
@ALRISALAH_UZ


ОҒИЗ ЁПИШ ДУОСИНИ ҚАЧОН АЙТИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Саҳарлик пайти рўзадор оғиз ёпиш дуосини ўқиганидан сўнг 3 ҳўплам сув ичадими ёки 3 ҳўплам сув ичиб кейин дуо ўқийдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оғиз ёпиш дуоси деганингиз аслида бу ниятни арабча кўриниши. Ниятни қалбдан ўтказилади, бу фарз. Рўзани ниятини тил билан айтиш суннат. Ниятни саҳарлик ейишдан аввал ҳам, кейин ҳам, қилиш жоиз. Бунинг фарқи йўқ. Фақат ейишни саҳарлик вақти ўтгандан кейин қилинмаса, бўлди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видеолавҳа

19. Савол-жавоб: Кибр ҳақида

👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👇👇
@ALRISALAH_UZ


Бахтли ҳаёт сари. 37-қисм

• Қайноналар нима қилишлари керак
• Келинларга мурожаат
• Эркаклар нима қилишлари керак

Зиёвуддин Раҳим
Бахтли ҳаёт сари китоби
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Чақимчи ростгўй бўлмайди...

👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кечиримли одам...

👇👇
@ALRISALAH_UZ


#duo

Ўтганлар ҳаққига қилинадиган дуо

Роббанағфир ланаа ва ли-ихвааниналлазийна сабақууна бил иймаан ва лаа тажъал фий қулуубинаа ғиллал-лиллазийна ааману, Роббанаа иннака роуфур роҳийм.

"Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли Зотсан" (Ҳашр сураси, 10-оят).

✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👇👇
@ALRISALAH_UZ


АЁЛ КИШИ ЎЛИКЛАРГА КИЙИМСИЗ КЎРИНАДИМИ?
#ақида

❓798-САВОЛ: Қабристонга аёл кишининг бориши мумкинми? Баъзилар “аёл киши ўликларга кийимсиз кўринади” деб ҳам айтишади. Бу гапларда қанчалик жон бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар вафот этганларга кийимсиз кўринади, деган гап йўқ. Кўпчилик уламоларимиз зиёрат қилиш одобларини бузмаслик шарти билан аёллар қабрларни зиёрат қилиши жоиз дейишган. Уларнинг далили қуйидагича: Ҳазрат Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: “Қабрларни зиёрат қилишда нима дейин, ё Расулуллоҳ?” У Зот: “Бундай дегин: “Бу ерда қўним топган мўминларга салом бўлсин! Биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга етишамиз. Сизларга ҳам, бизларга ҳам Аллоҳ таолодан афву мағфират тилайман!”, дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).

Ушбу ҳадис аёллар қабристон зиёратига боришлари жоизлигига далолат қилади.

Шунингдек, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳар жума куни амакиси ҳазрат Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қабри зиёратига борар, у ерда амакиси учун дуолар қилардилар (Имом Ҳоким ривояти).

Аёллар ҳам эркаклар каби ўгит ва ибрат олишга муҳтождир. Шунинг учун динимизнинг қабрларни зиёрат қилишга берган рухсати аёлларга ҳам тегишли. Албатта, аёл киши қабристонга борганида зиёрат қилиш одобларига амал қилиши, шунингдек, йиғлаб, бақир-чақир қилиш, қабрлар атрофини тавоф қилиш, уларга сажда қилиш каби шариатимиз ман қилган ишларни қилмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.