ҲАР КИМ ҲАР ВАҚТ КИТОБ ЎҚИШИ КЕРАК!📚
Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, энг буюк мураббийи ва ақл чархловчи мўъжизавий манбаидир. Ҳаётда муваффақият қозонганлар китоб ўқишни кундалик одатига айлантирган.
🧠
Китоб ўқиш дунёқарашни кенгайтиради, фикрлашни чархлайди ва ҳаётга кенгроқ назар ташлашга ёрдам беради. У нутқ маданиятини шакллантиради, стрессни камайтиради ва инсонни маънан бой қилади.
📵 Бугунги тезкор технологиялар даврида кўпчилик вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказади. Лекин ҳақиқий билим, руҳий озуқа ва тафаккурни ривожлантирадиган энг ишончли манба – бу китобдир!
⏳ Ҳар куни, ҳеч бўлмаса
15-20 дақиқа китоб ўқинг! Бу одат нафақат шахсий ривожланишга, балки жамият тараққиётига ҳам улкан ҳисса қўшади.
⚡️ Aзиз китобхонлар, сизларда агар китоб сотиб олиш имконияти бўлмаса,
Бу́ка туман ахборот-кутубхона марказида бепул китоблар мавжуд! Фойдаланинг, ўқинг ва билимингизни оширинг! 📖✨
👉 @Musayev_s_s 👈