19-январ – Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун.
Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875-йил 19-январда (ҳижрий 1291-й. 10-зулҳижжа) Самарқанднинг Бахшитепа қишлоғида туғилган.
Драматург, ношир, дин ва жамоат арбоби, туркистон жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, миллий маърифат раҳнамоси.
1900-йили Самарқандда янги усулдаги мактаб очди.
1904-йилдан янги мактаблар учун дарсликлар тузишга киришди.
1911-йилда илк ўзбек драмаси "Падаркуш"ни ёзган. Унда маънавий қашшоқлик инсоннинг фожиаси эканлиги баён этилган.
1913-йилда китоб нашрини йўлга қўйиб, илғор фикрли жадидларнинг асарларини нашр қилди.
1914-йилда "Самарқанд" газетаси , "Ойна" журналини ташкил қилди. "Ойна"да халқ ва унинг ҳақ-ҳуқуқига, тарихига, тил ва адабиёт масалаларига доир қизиқарли мақолалар, баҳслар бериб бериб боради. 300 га яқин мақолаларида илм олиш, хусусан, кўп тилларни ўрганиш, тенгҳуқуқлилик ғоялари илгари сурилади.
1919-йилда Қаршида душманлари томонидан қатл қилинади.