ABU HANIFA.UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


O‘zbekiston musulmonlari idorasi Andijon viloyati vakilligi, Marhamat tumani bosh imomi, "Imom al-Buxoriy" jome masjidi imom xatibi Mukarramov Tavakkaljon qorining rasmiy telegram kanali.
📩Murojaat uchun: @ABUHANIFA_UZBOT

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЭҲТИРОМИ ВОЖИБ ЗОТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

┈┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈┈

«Ва эслатинг. Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур»
(Зориёт сураси 55-оят.)


♻️Бизни кузатишда давом этинг!!!

۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ

Телеграм гуруҳи 👉https://t.me/+DLvFdmrP_jlhMDc6


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari
#ibrat

📹 ҒАНИМАТ МЕҲМОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


📎 Сизга фақат яхшисини илинувчи канал!!!


🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ

Телеграм гуруҳи 👉https://t.me/+DLvFdmrP_jlhMDc6


Намоз ўқувчининг олдидан ўтиш ҳукми

Агар намозхон катта масжидда намоз ўқиётган бўлса, унинг оёғи турган жойдан сажда қиладиган жойигача бўлган оралиқдан ўтиш мумкин эмас. Агар кенглик жойда намоз ўқиётган бўлса ҳам, ҳолат шундай. Оёқ билан бошини қўядиган оралиқдан ўтмайди. Агар намоз ўқувчи кичкина масжидда ёки кичкина уйда намоз ўқиётган бўлса, намоз ўқувчи билан қибла тарафдаги девор орасидан ўтмайди. Намоз ўқувчи, инсонлар кўп ўтиб турадиган жойни намоз учун танламасин. Ёки одамлар кўп ўтиб турадиган жойда сутрасиз намоз ўқимасин. Агар намоз ўқувчининг олдидан бирор киши кесиб ўтадиган бўлса, намоз ўқувчи уни ишора ёки тасбеҳ билан огоҳлантириш мумкин. Шунингдек, қироатни баланд қилиб ҳам огоҳлантириш жоиз. Намоз ўқувчи кесиб ўтувчини қўли билан қайтариши мумкин эмас. Аёл киши кесиб ўтувчини ишора ёки чапак чалиш билан қайтаради. Аёл киши овозини кўтармайди.

«Фиқҳул муяссар» китобидан.

♻️Бизни кузатишда давом этинг!!!
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹"КАҲФ" сураси

🎙Муҳаммадлойиқ қори

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади” деганлар.

♻️Бизни кузатишда давом этинг!!!
۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


ЖУМА НАМОЗИ ВА ЖУМА КУНИГА ТААЛУҚЛИ ОДОБЛАР.!

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.
​۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

​۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Masjidni maʼnaviy obod qilish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

«Ва эслатинг. Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур»
(Зориёт сураси 55-оят.)
❗️Сизга энг яхшисини илинувчи канал!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ

Телеграм гуруҳи👈


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти.

https://t.me/ABUHANIFA_UZ


#tabrik

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

♻️Бизни кузатишда давом этинг!!!

۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


✨Аллохим, бизни ҳидоятга етаклайдиган ақл ва тақво бер, ахлоқ ва муомаламизни гўзал айла.🌸Ўзинг яхши кўрган ва рози бўладиган нарсаларга бизни ошно эт. Сироти мустақиймда юришликни насиб қил.

💐💐БАРЧАМИЗГА ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!💐💐

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


#Хушхабар #Узоқ_кутилган_ташриф #Таркатинг

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ БОШ ИМОМ ХАТИБИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ МУҲАММАДИСҲОҚ ДОМЛА МЎМИНОВ МАРҲАМАТ ТУМАНИДАГИ "ОБИДЖОН БОТИРОВ” ЖОМЕ МАСЖИДИГА
ТАШРИФЛАРИ КУТИЛМОҚДА.

Азиз Марҳаматликлар ва туманимиз меҳмонлари!
08-Ноябрь куни "ОБИДЖОН БОТИРОВ" жоме масжидимизнинг ЖУМА намозига устоз МУҲАММАДИСҲОҚ домла МЎМИНОВ ташрифлари кутилмоқда. Инша-Аллоҳ ҳаммаларимиз домланинг манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

Барчаларимиз ЖУМА намозига ҳар галгиданда эртароқ ва кўтаринки кайфиятда ташриф буюриб дуоларини олишга иштиёқманд бўлай
лик.

Масжидимизга марҳабо!

Масжид_манзили: #Мархамат тумани ,Узумзор МФЙ, Малҳам кўчаси 1-уй.

🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈
МАРҲАМАТ ТУМАН ВАҚТИ БИЛАН
┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈  

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
08-NOYABRDAN 14-NOYABRGACHA

⏰ БОМДОД:  05:40 - 06:15

⏰ ПЕШИН:     12:45 - 13:00

⏰ АСР:            15:25 - 15:35

⏰ ШОМ:          17:05 - 17:10

⏰ ҲУФТОН:    18:25 - 18:35


❇️«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо: 103)

❇️"Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!"
(Тоҳа сураси 132-оят)

🔹 БУГУН САЛАВОТ АЙТДИНГИЗМИ?

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабибина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!


Марҳаматликларга Улашамиз..

«ABUHANIFA.UZ» расмий каналини дўсту яқинларингизга ҳам улашинг!
┈┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈┈ 
«Ва эслатинг. Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур»
(Зориёт сураси 55-оят.)
❗️Сизга энг яхшисини илинувчи канал!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ
Телеграмм гуруҳи 👈


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.


🔹 БУГУН САЛАВОТ АЙТДИНГИЗМИ?

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабибина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!


🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


🤲 Ёмғир ёғмоқда...

🌙
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар: "Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ".

📃 Маъноси: "Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман".

☪️ "Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбалардан оқизиб қўйганини кўрмадингми?! Сўнгра у ила турли рангдаги экинларни чиқаради
....", Зумар сураси, 21 - оят.


🗣 Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни хайрли ва баракали қилсин!

🔹 БУГУН САЛАВОТ АЙТДИНГИЗМИ?

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабибина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!


🔹 Яқинларингизга ҳам улаш/i>шни, каналимизга қўшилишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ

Телеграм гуруҳи 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#mutolaa #Alloh #bomdod #namoz
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ СЕВАСИЗМИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", деганлар.

📕 Демак, бомдод намозини ўқиб бўлиб, Аллоҳни зикр қиласиз. Аллоҳни зикр қилишнинг энг афзали Қуръон тиловатидир.

🤲 Қуёш чиққандан сўнг, бир неча дақиқа кутиб, икки ракат нафл намоз ўқийсиз. Натижада ҳаж ва умра савобига ҳамда бошқа кўплаб ажрларга эга бўласиз. Гуноҳларингиз ўчирилади. Аллоҳ таоло ёмон амалларингиз ўрнини яхшиликлар билан тўлдиради.

⏺Аммо бунга амал қиладиганни мен каби бошқа одам билан солиштириб кўринг. Бомдод намозини ўқийди-да, кечаси билан бедор бўлганман, чарчадим дейди-ю, кроватига сакрайди ва уйқуга кетади. Бу воқелик.

🗣 Азиз биродарлар.

"Ким бир нарсани севса, уни кўп зикр қилади" деган қоида бор. Сиз Аллоҳни севасизми ёки йўқ-ми?

☝️ Агар чиндан ҳам Аллоҳни севсангиз, Уни кўп зикр қилишингиз керак. Агар кўп зикр қилмасангиз, демак севмас экансиз.

❔ Банда Яратувчисини таниса-ю, лекин Уни севмаслиги мумкинми? Шундай бўлиши мумкинми? Шундай бўлиши мумкин-ми? Аллоҳни танисангиз, Унинг қули эканлигингизни билсангиз, Унинг меҳрибон ва раҳмлилигини, лутфу иноятини кўрсангиз Уни севмайсизми?

😄Яхши, агар севсангиз, Уни кўп зикр қилинг!

💬 Доктор Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳнинг маърузаларидан
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌤 Ассаламу Алайкум! Чоршанба тонгги муборак бўлсин

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️🏻 Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

♻️Бизни кузатишда давом этинг!!
۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ


«Тилимни тарозининг тоши босиб турибди»

Бир солиҳ одам ўлим тўшагида ётиб қолган биродарини зиёрат қилиш учун кириб, унга «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини эслатди. Биродари: «Буни айтолмаяпман! Чунки тилимни тарозининг тоши босиб турибди», деди. Шунда солиҳ одам: «Тарозидан урармидингиз?!» деб сўрган эди, «Йўқ, Аллоҳга қасам, ҳеч қачон тарозидан урмаганман, лекин тарозимни текширтириб турмасдим», деб жавоб берди.
Тарозиси тўғри тортяптими, йўқми – шуни текширтириб турмаган инсоннинг аҳволи шу бўлса, тарозидан бемалол уриб қоладиганларнинг ҳоли не кечаркин?

«Гўзал ўрнак» китобидан ┈┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈┈ 
«Ва эслатинг. Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур»
(Зориёт сураси 55-оят.)
❗️Сизга энг яхшисини илинувчи канал!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ
Телеграмм гуруҳи 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди. Азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт” -  деганлар.

(Имом Байҳақий ривояти)


Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

Раббим! Ёмғир билан оламни ювганингдек, ауфвинг билан гуноҳларимизни ювиб юбор!

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Ёмғир ёғаётган пайт кўплаб ниятлар жамланган дуолар қилишга ошиқинг, қадирдон...

Ёмғир Аллоҳнинг раҳматидир! Барчага Аллоҳнинг раҳмати бўлсин...
۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩
🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ

Телеграм гуруҳи 👈


«Мусулмон бўлиб қайтдим...»

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Танбе­ҳул ғофилин” асарида: «Фақиҳ Абу Жаъфар, Абу Яъқуб Исҳоқ ибн Абдураҳмон Қорий, Абул Аббос Фазл ибн Ҳакам Найсобурий, Язид ибн Абдул­лоҳ, Икрима ибн Аммор, Шад­дод ибн Абдуллоҳ Дамашқий санадлари ила бундай ривоят келади:

Абу Умома Боҳилий айтади: «Амр ибн Абасадан:
– Сени нега “Исломда илк мусулмонлардан” дейишади? – деб сўрадим. У бундай деб жавоб берди:
– Мен одам­лар залолат­да эканини кў­рар, бутлар ҳеч нарса эмаслигини билар­дим. Сўнгра Маккада бир одамнинг хабарини эшитдим. Минагимга* миниб Маккага келдим. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қавми ўраб турибди. Ёнларига бордим ва: – Сиз кимсиз? – дедим.
– Пайғамбарман, – дедилар.
– Пайғамбар нима дегани?
– Аллоҳнинг элчиси, дегани.
– Сизни Аллоҳ юбордими?
– Ҳа.
– Нима учун юборди?
– Аллоҳнинг биру борлигини билдириб, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, бутларни йўқ қилиш ва силаи раҳмни мустаҳкамлаш учун юборди.
Ёнларида ҳазрат Абу Бакр ва ҳазрат Билол розийаллоҳу анҳумо бор эди.
– Сизга тобе бўлайинми? – дедим. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Бугун бунга тайёр эмассан. Ҳозирча ­оилангга қайт. Менинг майдонга чиққа­нимни эшитсанг, кейин келасан, – дедилар. Мен мусулмон бўлиб оиламга қайтдим.
...Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам Мадинага ҳижрат қилдилар. Мен яна минагимга миниб Мадинага келдим. Ҳу­зурларига кириб:
– Ё Расулуллоҳ, мени танияпсизми? – деб сўрадим. У зот:
– Ҳа, Маккада ёнимга келган эдинг, – дедилар...» (Аҳмад ибн Ҳанбал ри­вояти).
Бу ривоятдан Амр ибн Абаса, гарчи Мадинага келганидан сўнг таҳоратдан бошлаб Ислом арконларини ўрганган бўлса-да, Маккада илк имон келтирганлардан бири экани маълум бўлади.


📚 "Ҳидоят" журналидан


🔹 БУГУН САЛАВОТ АЙТДИНГИЗМИ?

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабибина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!


┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈
«Ва эслатинг. Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур»
(Зориёт сураси 55-оят.)
❗️Сизга энг яхшисини илинувчи канал!👇
Телеграмм канали👈  Телеграмм гуруҳи👈


#Бир_ҳадис_шархи

БАРЧА МЎМИНЛАР ҲАҚҚИГА ДУО

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади", деганлар.

Шарҳ:
Агар бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга яхшилик (савоб) ёзади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 41-оят).

Аллоҳим Одам алайҳиссаломдан то Қиёматга қадар келадиган жамики мўмин-мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират этгин.

🔹 БУГУН САЛАВОТ АЙТДИНГИЗМИ?

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабибина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!


┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈
«Ва эслатинг. Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур»
(Зориёт сураси 55-оят.)
❗️Сизга энг яхшисини илинувчи канал!👇
Телеграмм канали👈 Телеграмм гуруҳи👈

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.