#Аттестация_2025
25-савол: Ёнғинни ўчирувчи моддалар зарарлилиги бўйича қандай таснифланади?Жавоб:Ёнғинни ўчирувчи моддалар (ЁЎМ) уларнинг инсон соғлиғи ва атроф-муҳитга кўрсатадиган таъсирига кўра қуйидагича таснифланади:
1. Зарарли бўлмаган моддалар:
Инсон соғлиғи ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмайдиган моддалар.
Масалан: сув, инерт газлар (азот, аргон), қум ва тупроқ.
2. Кам даражада зарарли моддалар:
Тўғри ишлатилганда инсон соғлиғига сезиларли хавф солмайди, аммо узоқ вақт таъсир қилса, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Масалан: ҳаво-механик кўпиклар ва айрим кукунлар
3. Ўртача даражада зарарли моддалар:
Инсоннинг нафас олиш йўлларига ва терига таъсир қилиши мумкин.
Масалан: Углерод II оксиди (CO₂) юқори концентрацияда нафас олишни қийинлаштиради, галогенланган углеводородлар айланиш тизимига салбий таъсир кўрсатади.
4. Юқори даражада зарарли моддалар:
Кичик миқдориёқ инсон ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин ёки узоқ муддатли таъсир оқибатида жиддий касалликларга олиб келади.
Масалан: бромэтил, фреонлар ва айрим хлорорганик моддалар.
5. Атроф-муҳит учун хавфли моддалар:
Биосферага салбий таъсир қилиб, озон қатламини бузади ёки сув ва тупроқни ифлослайди.
Масалан: фреонлар ва бошқа галогенланган углеводородлар, айрим кимёвий кукунлар
Аттестация/Тоифа/Тестлар