#kitobdan
Умар ибн Абдулазиз ва Ҳишом ибн Абдулмалик билан ҳамсуҳбат бўлган, аббосийлар давригача яшаган воиз Холид ибн Сафвон бундай ривоят қилади: "Мен Ҳийра шаҳрида умавийлар амири ва саркардаси Маслама ибн Абдулмаликни учратиб қолдим. У менга:
- Эй Холид, Ҳасан Басрий ҳақида менга гапириб бер, уни сендан кўра яхши биладиган киши йўқ бўлса керак, деб ўйлайман, - деди. Мен:
Амиримизни Аллоҳ саломат қилсин, дарҳақиқат ўзимни Ҳасан Басрий ҳақида илм билан хабар берувчиларнинг энг яхшиси деб ўйлайман, чунки мен унинг қўшнисиман, қолаверса, илм мажлисида унинг ҳаммажлисиман ва Басра аҳли ичида уни энг яхши билувчиман, - дедим. Маслама:
Билганларингдан айтиб бер, деди. Мен шундай дедим:
Ҳасан Басрий шундай одамки, унинг ичи билан таши, сўзи билан амали бир хил. Яхшиликка буюрса, ўзи шунга энг амал қилувчи, ёмонликдан қайтарса, ўзи шундан энг аввал қайтувчидир. Одамлардан беҳожат, уларнинг қўлларидаги нарсалардан ўзини тортган ва аксинча, одамлар унга муҳтож, ундаги нарсаларга талабгордирлар.
Амир Маслама ибн Абдулмалик:
- Бўлди, эй Холид, бўлди, етарли! Ҳасан Басрий каби инсон орасида бўлган қавм қанақасига ҳам адашсин?! деди.
Дунёни тебратган 7 буюк