Тафаккур
Ғилоф нимага керак?Ота қизининг янги қўл телефонига маҳлиё бўлиб, унга экран ҳимоячиси ҳамда ғилоф сотиб олганига эътибор берди. У қизидан нега бундай қилганини сўради.
– Оддий, – деди кулиб турган қиз, – телефонимнинг экрани тирналмаслиги ва турли тасодифлар пайтида унга зарар етиб қолмаслиги учун...
– Сенга буни кимдир буюрдими? – деди ота.
Қизи бу ишни ўзи хоҳлаб бажарганини айтди. Унинг фикрича, янги қўл телефони ҳимоя воситаларисиз бузилиши, қадрини йўқотиши мумкин экан.
– Қурилмани ишлаб чиқарган компания ҳам аслида уни хавфсиз сақлаш учун экран ҳимоячиси ва ғилофдан фойдаланишни тавсия қилади, – деди қиз.
– Лекин улар билан телефонинг хунук кўринаркан, – деди ота қувлик билан.
– Ҳеч ҳамда, – деди қизи. – Хунук кўринган тақдирда ҳам ғилоф ва экран ҳимоячиси улардан фойдаланишимга арзийди.
Ота қизига табассум ва меҳр билан қаради.
– Ўзимнинг ақлли қизим, – деди ота, – Аёлларнинг ўраниб юриши ҳам қимматли нарсаларни ҳимоя қилиш учун зарурдир.
©️Azon Global