Мақола.
Қон- қариндошлик ришталари
Бизлар кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни узоқлардан қидириб юрамиз. Аслида,ўз уйимиз, хонадонимизда жаннат сари энг яқин йўллар борку!
Улар ота- онамиз, ака- укамиз,опа- сингилларимиз, аёллар учун эрлари ва фарзандларимиздир. Уларга меҳр- эътибор кўрсатиб кўнгилларини олишимиз, баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан афзал бўлади.
Ҳадиси шарифга кўра ота- оналаримиз жаннат эшигидир. Ҳозирги пайтда баъзи бир ини-сингиллар, оға- инилар арзимаган нарсаларни сабаб қилиб, жудо-жудо бўлиб юришибди. Уларга (Абдуллоҳ ибн Абу Авф розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади) Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Ичида қариндошлик алоқасини узувчи бор қавмга раҳмат тушмайди" дедилар. (Бухорий ривояти)
Бир-бирларини кечирмаганликлари сабабли Аллоҳ таоло раҳматидан маҳрум бўлиб қолишлари мумкин. Кимдир мерос талашиб ёки бошқа сабаб билан акасининг ёки укасининг, опа -синглисининг ҳаққига хиёнат қилган бўлса, кўнглига ботадиган гап айтган бўлса ёки яқинлари билан муштлашган бўлса ҳам охиратда Аллоҳ таоло ҳузурида жавобини ўзи беради. Гуноҳлари учун тавба қилиб, истиғфор айтиб,уларни такрорламасдан солиҳ амаллар қилса, силайи раҳмда давом этса, Аллоҳ таоло раҳматидан умид қилса, иншааллоҳ, эришади. Аллоҳ таоло (Исро сурасининг 28-оятида)
"Агар Роббингдан умид қилаётганинг раҳматини талаб қилган ҳолда улардан юз ўгирадиган бўлсанг, уларга мулойим сўз айтгин." Яъни қўлингда берадиган нарсанг бўлмаса, ота-она, қариндош, мискинларга, йўлда қолганларга моддий ёрдам бера олмай юз ўгирадиган бўлсанг, Роббингдан келажакда сенга ҳам ризқ-рўз раҳмат талаб қилган ҳолда ширин сўз айт. Биз кечиримли бўлишимиз керак.Фарзандларимиз оилада нима бўлаётганидан хабардор бўлиб,ибрат олади.
Азиз биродарлар ,кечиримли бўлишга ҳаракат қилайлик. Қон -қариндошлик ришталарини мустаҳкам боғлайлик.
Уйчи туман Овчибулоқ МФЙ отинойиси Эгамбердиева Ҳабибахон
https://t.me/zakiyyauz