𝒁𝒂𝒌𝒊𝒚𝒚𝒂𝒖𝒛


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


ЎМИ Наманган вилоят вакилининг хотин қизлар масаласи бўйича ёрдамчиси, вилоят бош отинойисининг расмий саҳифаси!
Мурожаат учун⤵️
@ravzauz_admin_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


🔆КУН МАСЛАХАТИ 🔆

Пиёда сайр қилиш депрессияни енгишга ёрдам беради.

➥ Очиқ ва тоза ҳавода юриш кайфиятни ва руҳий ҳолатингизни яхшилайди. Тадқиқотларга кўра, пиёда сайр қилиш давомида мияда синаптик боғланишлар сони ортади, натижада воқеа-ҳодисаларни эслаб қолиш қобилияти ортади.

https://t.me/zakiyyauz


ОДАМЛАРДАН РАНЖИМА!

Одамларнинг қилган ишларига сиқилма! Чунки уларнинг сенга нисбатан энг юқори даражада қиладиган ишлари ҳам Аллоҳ ирода қилган нарсани амалга ошириш холос.

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

Ҳа, одамлар сизга нисбатан қандай жирканчликларни қилаётган бўлсалар, тақдирингизга ёзилган нарсани қилишаётган бўлади. Улар ундан бошқа нарсани қилиша олмайди. Шундай экан, уларга айтадиган сўзимиз: “Шу ифлосликлар сен орқали бажарилаётгани учун сенга ачинаман”.


Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/zakiyyauz


# Мақола
Ёшлик даври - ғанимат
Маълумки, дунё ҳаёти - ҳар бир инсонга берилган ўткинчи синов муддатидир. Ундаги ҳар бир кун, соат, дақиқа ва ҳатто сония инсон учун кўп фойда келтирадиган ғанимат бир фурсатдир.

Ёшлик ва ўспиринлик даври эса ҳаётнинг энг жўшқин ва ғанимат даври ҳисобланиб, унда тана аъзолари куч-қувватга тўлган ва ҳаракатлар жўшқин бўлиб, киши кўп ютуқларни қўлга киритиши мумкин бўлади.

Ёшлик даври ғаниматлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: яъни: "Ёшлик, ўспиринлик даврини кексайиб, мункиллаб қолишдан аввал ғанимат билинг ва бўш вақтни бирор иш билан машғул бўлиб қолишдан олдин ғанимат билинг!" (Имом Термизий ривояти).

Демак, ёшликда қилинган ишлар пухта ва мустаҳкам бўлади. Шунинг учун ҳам юртнинг келажаги, унинг мустаҳкамлиги, куч-қудрати ва тараққиёти ўша юрт ёшларининг салоҳияти билан чамбарчас боғлиқдир. Улуғ ҳакимларнинг машҳур гаплари бор: "Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир".

Демак, ҳар бир ота-она фарзандларига ёшлик даврининг бўш кунларини ғанимат билишни ва ундан унумли фойдаланиш зарурлигини тушунтиришлари лозим. Уларни ёшлигидан бошлаб, одоб-ахлоқли қилиб тарбиялаш билан бирга, илму фаннинг барча қирраларини эгаллашга қизиқтириб, ҳалол меҳнатга ўргатиб, пешона тери билан топилган ризқ-рўзида барака бўлиши ҳақида панду насиҳатлар қилишлари айни муддаодир. Шундай экан, ҳар бир ота-она фарзанди ёшлик чоғини чиройли, намунали, фойдали ва савобли ишлар билан ўтказишига ёрдамчи бўлмоғи лозим.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Таҳрим сураси 6-оятида шундай марҳамат қилади: яъни:" Эй имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз ".

Фарзандларини ёмон хулқли кимсалар таъсиридан ҳимоя қилиш ота-онанинг бурчидир. Ота-она фарзандларига яхши, ростгўй дўст танлашда ёрдам бериши керак. Чунки ўспиринлик вақти инсоннинг феъл-атвори ва руҳияти шаклланадиган асосий давр ҳисобланади.

Ёшларни" ҳали ёшку "демасдан, уни ўз вақтида одоб-ахлоқи, таълим-тарбияси, илм-маърифати билан ҳар бир ота-она ва масъуллар шуғулланса, келажакда бизнинг фарзандлардан ҳам Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Имом Насафий, Имом Замахшарий, Имом Марғилоний ва Имом Косонийлар каби буюк олиму алломалар чиқади. Иншааллоҳ.

Мингбулоқ тумани расмий отин ойиси Ўринова Замирахон
Манбалар асосида тайёрлади.

https://t.me/zakiyyauz.


#Табобат

ҚУРЪОН ҚАЛБЛАРГА ШИФОДИР

Аллоҳ таоло ўзининг каломида марҳамат қилиб айтади:
“Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз. (Лекин бу оятлар) золим-кофир кимсаларга фақат зиённи зиёда қилади”

💠 (Ал-Исро сураси 82-оят).

Яъни, эй Муҳаммад, Биз Сизга Қуръонни нозил қиламиз. У жаҳолат ва залолатга даводир. Қуръон мўминлар қалбидаги маънавий иллатлар, нифоқ, шикр ва ҳақдан тойилиш кабиларни бартараф қилади. У мўминлар учун раҳматдир. Аммо Аллоҳга куфр келтириш билан нафсларига зулм қилганлар Қуръон эшитганлари заҳоти имондан йироқлашадилар ва бу нарса уларга зиён келтиради, холос.

Бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло шундай деган:

“(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир”, деб айтинг

💠 (Фуссилат сураси 44-оят).

Ушбу оятда Қуръон мўминлар учун ҳидоят манбаи, шифо хазинаси экани айтилмоқда. Мўмин бандалар Қуръон билан тўғри йўлни, эзгулик, яхшиликка олиб борувчи йўлни танийдилар, Қуръон билан ҳалолни ҳаромдан, оқни қорадан ажрата биладилар. Қуръон, шунингдек, мўминлар учун шифо, қалб ва таналаридаги дардларга шифодир.

https://t.me/zakiyyauz


#мақола

Аёл кишининг озодалиги – иффат ва нафосат нишонаси

Аёл – нафосат, латофат ва поклик тимсоли. Унинг озода ва пок юриши нафақат шахсий маданияти, балки жамиятга бўлган ҳурматини ҳам ифодалайди. Ислом таълимотида аёл кишининг тозалиги, озодалиги алоҳида урғу берилган.

Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:"Ва (Аллоҳ) сизнинг устингизга кийимни туширди, у сизга иссиқ-совуқдан ҳимоядир ва сизга зийнатдир..."
(Наҳл сураси, 81-оят)

Бу оятдан англашиладики, кийим нафақат ҳимоя воситаси, балки инсоннинг шарафи ва зийнати ҳамдир. Озода ва қулай кийиниш аёл кишининг нафосати ва иффатини намоён этади.

Ҳадисларда ҳам тозалик ва озодалик ҳақида кўп таъкидланган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар:

"Кимки покликни яхши кўрса, Аллоҳ уни яхши кўради." (Табароний ривояти)

Бу ҳадисдан келиб чиқиб, ҳар бир аёл киши ўзининг кийими, сочи, қўл-оёғи, нафасини ҳам тоза тутиши кераклиги маълум бўлади. Бу тозаликни қуйидагича таснифлаш мумкин.
1.Оилада тозалик маданияти.
Бирон бир уйга меҳмонга борганингизда, уй бекаси тоза ва озода юрса, кийимлари пах-пах бўлиб ётмаса, хонадони ҳам шу каби гўзал бўлади. Бу каби оналар фарзандларини ҳам тоза, озода ва хушбўй юришга ўргатади. Бу эса оилада соғлом муҳит ҳосил бўлишига сабаб бўлади.

2.Жамиятда аёлнинг тозалиги.
Агар иш жойида бир аёл киши кийимини тоза тутиб, паришон эмас, озода ва хушбўй юрса, у инсонлар орасида ҳурмат қозонади. Аксинча, кийими кир ва ёқимсиз ҳид келадиган аёлга одамлар яқинлашишни хоҳламайди. Бу эса, нафақат унинг ўзига, балки иш жамоасига ҳам салбий таъсир қилади.

3.Аёл кишининг кийими унинг шахсиятини кўрсатади.
Қадимдан аёлларнинг либоси уларнинг иффатини, поклигини ва нафосатини намоён қилган. Масалан, оқибатли ва тарбияли аёллар доимо кийимларини озода тутган, унинг ўнг томони ифлос бўлмаслигига эътибор қилганлар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам кийимнинг нафақат тоза, балки ўнг томондан кийилишини маслаҳат берганлар.

Шундай экан, аёл кишининг кийими, тоза юриш-туриши ва нафосати унинг шахсий маданияти ва тарбиясини ифодалайди. Чунки аёл озода бўлса, оила ва жамият ҳам озода ва файзли бўлади. Либос озода бўлса, қалб ҳам мусаффо бўлади.

Янгиқўрғон тумани расмий отинойиси Зарифахон Убайдуллаева манбалар асосида тайёрлади.

https://t.me/zakiyyauz.


Бир кишидан: "Раббингни нима билан танидинг"? деб сўралганида. У киши: "Дуойимни ижобат этиши билан", ― деб жавоб берган экан.

Аллоҳга яхши гумонда бўлиб, ихлос билан сўрасангиз, албатта, У Зот дуойингизни ижобат қилади..

https://t.me/zakiyyauz


#ЗИКР

"Шайтоннинг инсонга қилган биринчи ҳамласи тилини Аллоҳнинг зикридан тўсишдир. Тил зикр қилишдан тўхтаса қолган аъзолар ҳам шайтонга таслим бўлади".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/zakiyyauz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
            Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!!

Бугунги  шанба  кунингиз
файзу барокатли бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

https://t.me/zakiyyauz


СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН

Эй Одам фарзанди! Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр.

Эй Одам фарзанди! Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир.

Эй Одам фарзанди! Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол.

Эй Одам фарзанди! То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим.

Эй Одам фарзанди! Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.

Имом Ғаззолий "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.
Каналга обуна бўлинг
:

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/zakiyyauz


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ЖИНОЯТ

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Тожиддин Хўжаханов,
Янгиқўрғон тумани “Ёрилган” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Мақола.

Исрофгарчиликка йўл қўймайлик.

Аллоҳ таоло бандаларига беҳисоб неъматлар ато этган. У бизга ҳаёт, саломатлик, мол-мулк, вақт ва бошқа кўплаб неъматларни берган. Лекин бу неъматлардан тўғри фойдаланиш, уларни беҳуда сарфламаслик ва исрофга йўл қўймаслик – биз инсонлар учун муҳим мажбуриятлардан биридир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
"Ва (молингизни) исроф қилманг. Албатта, (Аллоҳ) исрофгарларни севмас." (Аъроф сураси, 31-оят)
Бу оятда Аллоҳ исрофгарларни севмаслигини очиқ баён қилмоқда.

Рўзғорда таом тайёрлаганда керагидан ортиқ таом тайёрлаб, уни ташлаб юбориши, бу ҳам исроф ҳам моддий зарар, ҳам шукроналиксизлик белгисидир.Исрофгарчилик фақат озиқ- овқатни беҳуда сарфлаш билан чекланмайди.

Инсонларга берилган улуғ неъматлардан яна бири бу вақтдир. Вақтни ҳам исроф қилмаслик, уни беҳуда нарсаларга сарфламаслик керак, аксинча фойдали ишларга йўналтирилса мақсадга мувофиқ бўлади. Мисол учун: илм олишга, ҳунар ўрганишга,ота-она хизматида бўлиш ва ҳоказо. Энг асосийси ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиш учун харакат қилишдир.

Исрофни олдини олиш йўлларидан бири инсон дунёда яшар экан қаноатли бўлиши Аллоҳ берган нарсага рози бўлиши, унга берилган ҳар бир нарсани шукр қилиб эҳтиёжига қараб ишлатиши, тежамкорликка одатланиши, ортиқча нарсаларга беҳуда сарфламасдан аксинча эҳтиёжмандларга моддий ва маънавий ёрдам берса ҳам савоб олади ҳамда гуноҳдан фориғ бўлади. Оилада ҳар бир ота-она ўз фарзандларига тарбия бериб бориш давомида исрофни зарари ҳақида исрофгарчиликка асло йўл қўймаслик тўғрисида ҳам тарғиб қилиб бориши керак.

Бу ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай мархамат қиладилар:
"Исрофдан сақланинг, чунки у камбағалликка олиб келади".(Имом Байҳақий ривояти)

Ҳақиқий мусулмон ҳар бир неъматни қадрлаб, уни тежаб ишлатади. Аллоҳ бизларни исрофдан қайтарган, шундай экан, бу бузғунчи одатдан узоқ бўлайлик.

Аллоҳ барчамизни қаноатли, шукрли ва тежамкорларни қаторида қилсин!

Чортоқ тумани Ўрикзор маҳалла расмий отинойиси Зулхумор Эргашева манбалар асосида тайёрлади

https://t.me/zakiyyauz.


#Мотивация

Ниятингиз доимо пок бўлсин...

📌 ​​Ичингиздан соф, тоза ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди, ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди ва сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди.

📌 Пок ният соҳиби — бемустасно барчага яхшиликларни умид қилувчи кимсадир.

📌 Ўзгаларнинг бахтли бўлиши, сизни бахтингизни тортиб олмайди.

📌 Бой бўлиши эса, сизни фақир қилиб қўймайди. Сиҳат-саломатлиги,  касалингизни зиёда қилмайди.

📌 Фақат пок ният соҳиби бўлинг, ичингиздан тоза бўлинг!

https://t.me/zakiyyauz


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ЖИНОЯТ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Умаров Юнусхон
Косонсой туман “Садпири Комил” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#МАҚОЛА

ИСРОФ-яхшиликлар кушандасидир!

Исроф сўзи арабча сўз бўлиб, "ҳаддидан ошиш" маъносини билдиради. Биз мусулмон уммати роббимиз ва унинг Пайғамбари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам, ҳамда шариатимиз томонидан ҳамма нарсада тежамкорликка буюрилган умматмиз. Ҳаётимизни барча тармоқларида исрофгарчиликка йўл қўймасликка амр қилинган умматмиз.Ўғил қиз вояга етгач, уларни никоҳлаб қўйиш улуғ ишдир.

Аммо тўйларимиз мураккаблашиб бораётгани сабаб, никоҳлар кечикиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.Ёш йигитларимиз мусофирчиликда увол бўлиб кетишмоқда "Суннатга мувофиқ тўй қиламиз" дейишади Уни ўрнига куёв жўралар саловат айтиб киришмоқда.

Келин келишига аёллар шундай.
Бу яхши, аммо ичкарига кириб қарасангиз, сеп сидирға, дастурхондаги ноз-неъматлар, мебеллар... Ё алхазар!!!
Ваҳоланки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима (розияллоҳу анҳумо) ни Ҳазрати Али (розияллоху анҳу) га узатганларида нима сеп қилганларини ҳаммамиз биламизку.

Аллоҳ таъоло ўз каломида "Ва исроф қилманглар, албатта у исроф қилгувчиларни севмас" деб марҳамат қилади"(Анъом сураси 147-оят)
Ота-оналаримиз қилаётган исрофгарчиликларни бадалини фарзандларимиз тўлашмаяптимикан??? Аллоҳ бизга буни эвазига ажримларни" МУКОФОТ" қилиб бермаяптимикан? Ҳеч ўйлаб кўрдингизми?

.Суннат тўй яъни ҳатна тўйлар йўқ бўлиб, ўрнига Ақиқа қилиш урфга кирди. Аммо шу ақиқа маросиминиям дабдабали тўйга айлантириб юборишмоқда.
Исроф деганда бизлар фақатгина емак-ичмакни тушунмаслигимиз керак. Аллоҳ берган бебаҳо неъмат- умрни, соғликни, вақтни, молни, илмни ҳам қадрламоғимиз керак.

Қиёмат куни ҳудди манашу неъматлардан сўралишимизни хабари оятларда берилганку.
Кўча куйларда кўзимиз тушади, куппа- кундузи симёғочларда чироқлар ёниқ қолган, тоза ичимлик сувининг жўмракларини беркитилмагани, ҳатто баъзи бир ҳонадонларда гургут чақишга эриниб, газ плиталарни паст қилиб ёқиб қўйиганлигини гувоҳи бўламиз,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васаллам;"таҳоратда аъзоларингизни 3 мартадан ювиш буюрилган,агар ундан ортиқ қилсангиз ёмон иш қилибсиз"деган эканлар.(имом Муслим ривояти) Азизлар ҳар бир берилган нарсани исрофидан қўрқайлик! Жавобгарлиги қаттиқ! Фарзандларимизга ҳам уқтирайликки,исрофдан сақлансинлар.

Боболаримиз, бувиларимиз бежизга "нон ҳам нон, нонни увоғи ҳам нон" дейишмаган Чунки улар қийинчиликларни кўришган. Неъматни улуғлаган кишилар улуғ-улуғ мақому-мартабаларга эришганлар.
Шукр қилайликки, ҳозир ҳеч ким бошоқ териб нон емайди.

Ҳақ таъолонинг биз бандаларига юборган ҳар бир неъматини улуғласак,эҳтиром кўрсатсак, қадрласак неъматига шукр қилган бўламиз.

Шукр билан эса неъматларни зиёдаси билан сийланамиз иншааллоох!!!

Тўрақўрғон туман расмий отин ойиси Тоҳира Тошбоева

https://t.me/zakiyyauz.


Бугунги кун ҳикмати

"Ёлғиз қолишни ҳаётдаги энг катта мусибат деб билардим. Энди билсам, энг катта мусибат ўзингни ёлғиз ҳис этадиган қилиб қўядиган кишилар билан бирга яшашинг экан."

✍ Айман Ёғий


Дўстларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/zakiyyauz


Солавот айтишни унутманг, азизлар!


Мақола.

Қадриятлар миллат-кўзгуси.


Жаннатмонанд юртимиз ва доно ҳалқимизнинг буюк тарихи,бетакрор қадриятлари борки, улар миллий ва диний анъаналарни асрлар давомида ўзида ифода этиб келади.

Маънавиятимизни ўзаги миллий анъаналаримиз оила бағрида, маҳалла остонасида шаклланиб камол топган бўлиб,асрлар давомида аждодларимиздан авлодларга мерос сифатида етиб келган урф-одатларимиз ,қадриятларимиз ,анъаналаримиз ҳам миллийлигимиз рамзи бўлиб, катта қадрга эгадир.

Миллий қадриятлар инсонни ўз миллати ва унинг тарихи билан фахрланувчи , юксак идеалларга интилувчи меҳнатсевар, иймонли ва инсофли,ўтмиш аждодлар ва кексаларга нисбатан иззат ҳурматли ҳамда юрт ўз тақдири билан бир деб хисобловчи шахс бўлиб етиш учун хизмат қилади.
Урф-одатлар бизни айнан қайси ҳалқ вакили эканлигимизни кўрсатувчи изоҳ, яъни,бизнинг ким эканлигимизни исботловчи далил хисобланади.

Чунки, маънавий баркамол инсонни ўзига хос бўлган миллий урф -одатлар ,хайр-саховат,шарму-ҳаё, иффат,босиқлик,улуғворлик,сабрлилик каби маънавий фазилатлар ,меҳмондўстлик,бағрикенглик ,болажонлик,оқ кўнгиллик,меҳнаткашлик каби миллий қадриятлар айнан урф -одат,анъаналарда қарор топади.

Мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам,эртанги кунимиз ҳам,эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳам, Ўзбекистон жаҳон жамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам,буларнинг барчаси униб ўсиб келаётган фарзандларимиз қандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқдир.

Ёшлар тарбиясида доимо огох ва сергак бўлиш,ҳамда миллий қадриятларимизни уларнинг онгига сингдириш биз ота -оналарниниг бурчимиздир.

Чортоқ тумани бош отин ойиси Дедабоева Рохидахон

https://t.me/zakiyyauz.


#Мақола.

Ота-онани эъзозлаш.

Ота-она қарилик ёшига етганида уларни янада кўпроқ эъзозлаш керак. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Роббингиз,Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди.(Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга" уф!.. "дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан хорлик қаноатини паст тут ва(дуода):" Эй Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин! "дегин(Исро сураси, 23-24).

Кексалар гўдакдек бўлиб қоладилар. Уларни дилини оғритмасдан буюрган ишларини ва панд-насиҳат қилишса, асло малол олмай, гап қайтармаслик керак.

Пайғамбаримиз(алайҳиссалом) ҳузурларига бир киши келиб;" Ё Расулуллоҳ, вафотларидан кейин ҳам ота-онамга яхшилик қила оламанми? "деб сўради. У зот(соллаллоҳу алайҳи васаллам);" Ҳа тўрт иш бор, уларни бажарсанг, ота-онангга яхшилик қилган бўласан: уларни ҳаққига дуо қилиш, гуноҳларини кечиришни Аллоҳдан сўраш, уларнинг насиҳат ва васиятларини бажариш, дўст-биродарларини ҳурмат қилиш ва ота-она тарафидан бўлган қариндошларга силаи раҳмни давом эттириш", деб жавоб бердилар(Имом Бухорий ривояти). Ота-онаси ёки улардан бири тирик бўлган фарзандлар баҳтлидир. Чунки уларда кўпроқ савобга эришиб қолиш имконияти бор. Шундай экан, ота-она ўтганидан кейин минглаб одамларни чақириб эҳсон қилишдан кўра тириклигида бир оғиз ширин сўз айтиб, дуосини олишнинг савоби улуғдир.

Ота-она вафот этгандан кейин ҳам уларнинг фарзанлар устидаги ҳақлари тугамайди. Васиятларини адо этиш, ҳақларига доим яхши дуода бўлиш фарзандлар бурчидир.

Уларнинг қариндошлик алоқаларини давом эттириш, таниган тенгқурларини йўқлаш, меҳмонга чақирилса нур устига аъло нур бўлади, бу фарзандларни ҳам ишлари ҳам ҳаётлари фаровон бўлиб яхшиланиб бораверади, бунга ҳаёти мисоллар жуда кўп. Кўп ёшлар атрофидагиларни кўриб кўриб тафаккур қилмасалар дуо олмай ҳаётдан нолиб ўзларини ҳар уриб юрадилар.

Фарзандларимизни шундай бўлиб қолишдан аввал ёшлигидан тўғри тарбия бериб борайлик, шундагина мақсадимизга етамиз иншааллоҳ

Тўрақўрғон туман Чуст кўприк мфй таянч отинойиси
Абдуллаева Зоҳидахон

https://t.me/zakiyyauz


#ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар

Жума айёмингиз муборак бўлсин.

https://t.me/zakiyyauz


Дуо вақти

Аллоҳумма солли ала Муҳаммадив ваъала аали Муҳаммад

ЖУМА МУБОРАК

Жуманинг ҳайри барокоти сизга бўлсин🤲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/zakiyyauz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.