YURIST MASLAHATI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


П_-34.pdf
8.8Mb
"Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Президент қарори 30.01.2025 №ПҚ-34

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Бир нарсасини маҳаллий ҳокимликларга айтиб қўйиш лозим, мазкур фармон тадбиркорга аввал ижара шартномаси асосида берилган яйлов ерларини олиб қўйишга ва ёки ижара шартномасини бекор қилишга асос бўлмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


❗️“E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади


🔰Фармонга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

▪️Ветеринария қўмитаси муассислигида Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё яйлов хўжаликлари (ҳудудий яйлов хўжаликлари);

▪️Ветеринария қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Яйлов хўжалигини ривожлантириш бошқармаси;

▪️Яйлов ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва уларни муҳофаза қилиш, қоракўлчилик, тери ва жун саноати соҳаларини янада ривожлантириш бўйича республика комиссияси.

Ҳудудий яйлов хўжаликлари яйлов ерларини бошқариш ва улардан фойдаланиш, ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган яйловларни ижарага бериш соҳасида ўрмон хўжаликлари учун белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан фойдаланади.

✔️Яйловлар чорвачилик ва бошқа хўжаликларга Республика комиссиясининг қарорига асосан тўғридан-тўғри ижарага берилиши мумкин.

🗓 Яйловлар 49 йилгача ижарага берилади.

🖥 2025 йил 1 декабргача яйловлардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи “E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади.


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади

Президент Фармонига кўра, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади.

Ипакчилик қўмитасининг вазифа ва функциялари қуйидаги қўмита ва вазирликларга ўтказилади

яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялари – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига;

пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини ривожлантиришга оид вазифа ва функциялари – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига;

➖ Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази – Ветеринария қўмитаси тизимига;

➖ Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига.


Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси лойиҳаси эълон қилдинди.


ПФ-15 (1).pdf
4.9Mb
Яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялар – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилмоқда.

"Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент Фармони. 30.01.2025

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


ФИБ Бекобод судида процессуал қоидалар ишлайдими?

Бир фуқаролик иши доирасида ҳимоям остидаги М.А. айни дамда иш ҳужжатлари билан танишиш ва фотонусха олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўийча Бекобод туманлараро судида бўлиб турибди.

Бироқ у қонунга зид равишда суд мажлиси баённомаси билан таништирилмаяпти, эмишки, бошқа иш ҳужжатлари билан танишиш мумкин лекин “протокол” билан эмас.

Ҳаттоки, Тошкент вилоят судидан алоқага чиқишиб, бориб нусха олиш мумкинлигини билдиришган бўлса-да, бироқ ФИБ Бекобод суди (судья ва судья ёрдамчиси) қатий равишда “протокол” дан фотонусха олишни рад этмоқда.

Хуллас, Фуқаролик процессуал кодексининг 40-моддаси талаби қўпол равишда бузилмоқда.

👉
@yuristlar_maslahati


Консепция.pdf
3.8Mb
Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш концепцияси

#Янги_ҳужжат
👉 @yuristlar_maslahati 👈


Tergov sudyalariga oid qonun.pdf
8.7Mb
Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида жорий қилинган тергов судьяси лавозимига оид қонун имзоланди.

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Ишончнинг ҳимоя қилиш принципи Маъмурий иш юритуви кодексида алоҳида тартибда белгиланади.

Буни яхши янгилик деса бўлади. Қарорга кўра, Олий суд манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда давлат органи ҳужжатининг қонуний кучига ишониб фаолият юритган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ишончини ҳимоя қилиш учун мазкур ҳужжатнинг кейинчалик бекор қилиниши ушбу шахснинг ўз мулкидан маҳрум бўлишига ёки бошқа оғир оқибатлар олиб келмаслигига оид қоидаларни (бундан қонунда белгиланган ҳоллар мустасно) назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Солиқдан қарзи бўлган тадбиркорнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйилади

Қарорга
кўра 2025 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъекти томонидан тан олинган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ органи томонидан ушбу тадбиркорлик субъектининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки, тадбиркорлик субъекти солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олмаган ҳамда солиқ органи томонидан ўзининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб қўйилишига эътироз билдирган тақдирда, ушбу масала амалдаги тартибга
мувофиқ солиқ органи аризасига асосан суд томонидан ҳал этилади.


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Маъмурий судлар иш юритувида яхши ўзгаришлар бўлади.

Қарорга кўра, қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш;

давлат органи қарори ёки унинг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан берилган аризани маъмурий судларда кўришда мансабдор шахс ёки унинг вакили зарур тушунтиришлар бериш учун суд муҳокамасида иштирок этиши шарт ҳисобланади;

давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили иштирок этиши зарур деб топилган ҳолларда маъмурий ишни кўриб чиқиш кейинга қолдирилади, унинг иштироки ишнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва тўғри ҳал қилинишига тўсқинлик қилмаган тақдирда, иш давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқилади;

давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд муҳокамасига келмаган ва унинг келмаганлиги суд томонидан узрли деб топилмаган тақдирда, мансабдор шахсга нисбатан суд жаримаси қўлланилади;

Қарорда Адлия вазирлигига мазкур қоидаларни назарда тутувчи норматив ҳужжат ишлаб чиқиш мажбурияти юклатилган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


7350794.pdf
6.1Mb
"Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.01.2025 йилдаги ПҚ-33-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


РАСМИЙ БАЁНОТ

Айрим манбаларда тарқалаётган “Шовот туманлараро иқтисодий суди судьяси 5 минг доллар билан қўлга олингани айтилмоқда” каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди!

Шу ўринда юртдошларимизни бу каби «фейк» маълумотларга ишонмасликка чақирамиз.

Ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд!

Манба
👉
@yuristlar_maslahati 👈


❗️Маъмурий судлар фаолияти такомиллаштирилади


“Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-33-сон, 30.01.2025 й.) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔸давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлаш;

🔸фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмларини кенгайтириш;

🔸давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш;

🔸маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш;

🔸фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада ошириш;

🔸давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини тўлиқ жорий этиш;

🔸маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириб бориш.


❗️Фарғона вилоятидаги ОТМлар фаолияти янада такомиллаштирилади


“Фарғона вилоятидаги олий таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-26-сон, 24.01.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️Қарорга кўра, қуйидаги университетлар қайта ташкил этилади:

▪️Фарғона политехника институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали негизида Фарғона давлат техника университети;

▪️Қўқон давлат педагогика институти, Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали негизида Қўқон давлат университети;

▪️Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалини қўшиб юбориш йўли билан Фарғона давлат университети.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан:

🏷мазкур университетларнинг малака талаблари ва ўқув дастурлари юқори 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастурлари асосида ишлаб чиқилади;

🏷иқтидорли талабалар учун дарслар хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳларда ташкил этилади;

📋 Фарғона давлат техника университетида Илғор муҳандислик мактаби ва “спин-офф” корхоналари фаолияти ташкил этилади ҳамда йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари саноат ҳамкори сифатида бириктирилади.

🎓Тугатилаётган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини янгидан ташкил этилган тегишли университетларда давом эттиради.


❗️Фармацевтика тармоғи жадал ривожлантирилади


“Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-13-сон, 28.01.2025 й.) қабул қилинди

✅ Фармонга кўра, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

🔸биологик фаол қўшимчалар ва косметика маҳсулотлари саноатини ривожлантириш, шу жумладан, бозор конъюнктурасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ушбу йўналишдаги соҳа корхоналарига илғор хорижий амалиёт ва стандартларни татбиқ этишга кўмаклашиш;

🔸маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳудудий фармацевтика корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш;

🔸фармацевтика соҳасини рақамлаштириш ва ахборот дастурларини жорий этиш.

📌 2025 йил якунигача Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг лабораторияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дастлабки квалификация (prequalification) тартибидан ўтказилади.

🗓 2025 йил 1 апрелдан:

чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади;

➖бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади;

➖“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” томонидан хорижий валютада қайд этилган референт нархлар белгиланган ҳолларда автоматик равишда (тадбиркор мурожаатисиз) қайта кўриб чиқилади.


#Кадровик
Ўриндош ходимларга қўшимча меҳнат таътили бериш иш берувчилар томонидан қилинадиган хатоликлардан бири.

Кўп ҳолатларда ўриндош ходимларга меҳнат таътилини беришда иш берувчилар томонидан мунтазам қонун бузилишига йўл қўйилади.

МКнинг 213-моддасига асосан иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар учун таътилларнинг қуйидаги турлари назарда тутилган: ҳар йилги меҳнат таътили; ижтимоий таътиллар; иш ҳақи қисман сақланадиган таътил; иш ҳақи сақланмайдиган таътил.

Яъни умумий асосга кўра, асосий ва қўшимча таътилларни беришда асосий ва ўриндош ходимларга таътил беришда алоҳида асослар берилмаган.

МКнинг 439-моддасига асосан ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Юқоридаги моддага эътибор берадиган бўлсангиз, ўриндош ходимларга қўшимча меҳнат таътили берилиши назарда тутилган. Масалан, МКнинг 220-моддаси 1-қ га кўра, ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.

Яъни агар ўриндош ходим бир ташкилотда ёки тармода 5 йил ўриндошлик асосида ишлаб келаётган бўлса, унга 2 кундан иборат қўшимча таътил берилиши керак.

Ёки, МКнинг 401-моддасида Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. Яъни ходим МК 401-модда талабларига жавоб берса, ўриндош ходимга мазкур таътилни бериш мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Дарсга келмаган “академик қарздор талаба”нинг курсдан қолдирилиш тартиби

(кредит-модул тизими бўйича)

✅ 1 та фан учун 6 кредит ажратилган;
✅ 1 кредит 30 соатга тенг;
✅ 1 та фаннинг 6 кредити 180 соат;
✅ 180 соатнинг 40 фоизи (72 соат) аудитория соатига, қолган 60 фоизи (108 соат) эса мустақил таълимга ажратилган.

Талаба аудитория учун ажратилган 72 соатнинг ¼ қисмини (яъни, 18 соатни) қолдирса, якуний назоратга киритилмайди.

Якуний назоратга киритилмаган талаба академик қарздор ҳисобланади. Академик қарздор талаба курсдан қолдирилади. Мана шу тариқа бакалавриат йўналишидаги талаба 8 йил олий таълим муассасасида қолиши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈


Алимент тўлашда баъзилар алиментни кам кўрсатиш учун даромадларини яширадилар. Суд яширилган даромадларни инобатга олиши керакми?

Аксарият ҳолатларда алимент тўловчи эркаклар томонидан ўз фарзандларига алимент тўловларини кам тўлаш мақсадида даромадлари яширилади. Турли кичик фирмаларга шунчаки ишга кириб олади. Фермер хўжаликларига расмийлаштириб олинади ва бошқа қинғир йўлларни қидиришади. Аслида эса ундан бошқа яхши даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланади.

Қонунчилик бунга нима дейди?

Хусусан, Оила кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

👉 бир бола учун — тўртдан бир қисми;
👉 икки бола учун — учдан бир қисми;
👉 уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

📌 Мисол учун, алимент тўловчи шахснинг қонуний ишлаётган жойидан ташқари тадбиркорлик фаолиятлари бор, яъни қўшимча даромадлари. Лекин бу бизнеслари бошқа шахсларнинг номида, аммо фойда олади улардан (кўпинча бу тадбиркорлик субъектлари атайлаб бошқа шахсларнинг номига очилади даромадни беркитиш учун). Шу ҳолатда алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилган ҳолда алимент суммасинининг кўпайтирилиши сўраса бўлади.

Яна бир мисол, алимент тўловчининг бошқа таъминлайдиган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари йўқ, бир ўзи яшайди (бир ўзи яшамаса ҳам боқиши керак бўлган бошқа шахслар йўқ). Шу ҳолатда ҳам алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилиб алимент миқдорининг кўпайтирилиши талаб қилишга ҳақли.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

44k 0 347 123
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.