Айб суддами, ёки конвойчиларда?
Кеча жиноят ишлари бўйича Асака шаҳар судида эдик. Соат 14.00 га белгиланган иш 17.00 ларда бошланди. 3 соат кечикиш билан.
Албатта, бир қарашда иш бўйича судьянинг айби бу деб ўйлашингиз мумкин. Лекин, асосий муаммо бу ерда конвойчиларда бўлди. Судланувчини олиб келиш қарийб 3 соатга чўзилиб кетди. Бу муаммо аксарият ЖИБ судларида ва тергов органларида бор, кунда-кунора учраб турадиган вазият.
Хибсхоналарда сақланаётган судланувчиларни судга олиб келишнинг ўз тартиб-қоидалари бор. Судья суд бошланишидан 24 соат олдин вақтинчалик сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ)га талабнома юборади ва талабномада судланувчини судга олиб келиш санасини кўрсатилади. Суднинг бошқа иштирокчилари ҳам шу вақтга чақиртирилади. Бўлди, бундай вазиятда судья ўз вазифасини бажарган бўлади.
Лекин, кўп ҳолатларда конвойчилардан дарак бўлмайди, судланувчини вақтида олиб келишмайди, натижада судга келганлар норози бўлиб кутиб ўтираверади.
Айтганимиздек, судланувчини ВСҲдан олиб келишнинг ўз тартиблари бор, ҳеч қачон битта конвой ходими уни “кетдик ока, ўтиринг таксига, ўзимиз гаплашиб кетамиз” деб олиб келолмайди. Махсус транспорт ташкиллаштирилади ва судланувчилар сонига қараб бир нечта конвойчи жалб қилинади.
Лекин, қаердаки махсус транспорт ва штат бўйича конвойчи ходимлар тақчил бўлса, тамом, ўша ерда муаммо аримайди. Хибсхонадагилар ҳеч қачон вақтида олиб келинмайди. Одамлар эса суд ёки терговда кутиб, ўз норозилигини билдираверади. Кеча Асакада ҳам айнан шу нарсага гувоҳ бўлдик.
Вақтинчалик ҳибсхоналардаги ходимлар ва махсус транспортлар сонини реал вазиятдан келиб чиқиб кўпайтириш керак. Ахир, асосий мақсадимиз жамиятимиздаги инсон қадрини кўтаришку, шундай эмасми?
👉@yuristkadr