Яна бир “мавсум” бошланмоқда.
Кўплаб қонунбузар иш берувчилар ўзларига қулайлик яратиш ва ёқтирмаган ходимлардан исталган вақтда қутулиш учун ходимлар билан ғайриқонуний равишда муддатли меҳнат шартномаси тузадилар.
Одатда, бундай ноқонуний меҳнат шартномаларининг муддатларини йилнинг охирига тақайдилар, яъни муддатнинг охирги кунини 31 декабрига қадар деб белгилайдилар.
Аслида, Меҳнат кодексининг 112 ва 113-моддаларида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, ходимлар билан муддатли меҳнат шартномаси тузиш мумкин эмас. Бу моддаларга хилоф равишда тузилган меҳнат шартномасини “муддати тугайди” деб бекор қилиш ҳам ўз-ўзидан қонуний бўлмайди. Бундай ҳолатларда судлар ходимларни ўз ишига тиклаши аниқ.
Муаммо шундаки, ҳозир, айни шу кунларда кўплаб қонунбузар иш берувчилар ходимларга “меҳнат шартномангиз муддати 2024 йил 31 декабрда тугади” деб ноқонуний огоҳлантириш хати бермоқда. Улар ўзларига ёқмаган ходимларини янги йилдан тўлиқ ишдан бўшатиб юбормоқчи.
Бу ҳам қайсидир маънода меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг ўзига ҳос “мавсуми” бошланаётганидан дарак бермоқда.
Ана шундай қонунбузар иш берувчиларга айтадиган гапимиз: ХОМТАМА БЎЛМАНГ!
Муаммо айланиб-ўргилиб, барибир ўзингизнинг бошингизга тушади. Шундай экан, вақтида кўзингизни очинг ва қонунбузарликни тўхтатинг!
👉@yuristkadr