#taklif
Иқтисодий судларда ҳам сиртдан иш кўриш тизимини жорий қилиш керак.
Фуқаролик судларида ишни сиртдан кўриш деган амалиёт бор ва бу ФПКнинг 280-292-моддаларида кўрсатилган. Агар суд томонидан расман хабардор қилинганидан кейин ҳам, жавобгар тараф (яъни даъвогар томонидан судга берилган шахс) узрли сабабларсиз судга келмаса, суд ишни унинг иштирокисиз, яъни сиртдан кўриб ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
Иш сиртдан кўрилганда, жавобгарга қарши қарор чиқиш эҳтимоли жуда юқори бўлади, негаки, у судда қатнашмаганидан кейин, табиийки ўзини ҳимоя қилолмайди ва керакли далилларни тақдим этолмайди. Демак, ўз-ўзидан судда ютқазиши мумкин у.
Бироқ, жавобгарда шундай ҳуқуқ борки, у сиртдан чиқарилган суд қарорини олганидан кейин, 15 кун ичида шу суднинг ўзига ишни қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза берса, сиртдан чиқарилган қарор бекор қилинадида, иш қайтадан унинг иштирокида кўрилади. Бунинг учун у аризасида нима учун олдинги судга келолмаганлигини узрли сабаблари билан асослаб кўрсатиб бериши керак.
Мана, мана шу нарса аслида жавобгар тарафи учун қулайлик. Негаки, у овора бўлиб, ёки ортиқча пул тўлаб ўзига қарши сиртдан чиқарилган суд қарори устидан юқори судга шикоят киритиб ўтирмайдида, тезкорлик билан шу суднинг ўзига ариза бериб қўя қолади. Иш юқори судга шикоятга киритганга нисбатан 2 баробар осон ва арзон кечади шунда.
Биз худди шу амалиётни иқтисодий судларда ҳам жорий этиш лозим деб ҳисоблаймиз.
Чунки, ҳозирги кунда иқтисодий судлар жавобгар (қарздор) томон хабардор қилинган бўлса бўлди, ишни унинг иштирокисиз мазмунан кўриб ташламоқда. Нимага келмади, узрли сабаблар борми қизиқиб ҳам ўтирмаяпти. Иқтисодий судларда тарафлар одатда юридик шахслар ва тадбиркорлар бўлади. Иш тадбиркорнинг иштирокисиз кўрилганда, одатда, унинг зарарига қарор чиқади. Бундай ҳолларда тадбиркорнинг биттаю битта йўли – юқори судга катта-катта миқдорда давлат божи тўлаб, шикоят киритиши керак бўляпти. Иқтисодий судларда давлат божи қанча бўлишини билсангиз керак. Бечора тадбиркор яна ўн миллионлаб суммалар тўлаши керак судга. Шароити йўқлари шундоқ қолиб кетаверади, баттар банкрот бўлиб.
▪️Агар иқтисодий судларда ҳам ишни сиртдан кўриш амалиёти жорий қилинса, қарама-қарши томон, масалан, жавобгар сифатида қатнашган тадбиркор ҳам худди фуқаролик судларидаги каби, 15 ёки 20 кунлик муддатда шу суднинг ўзига ишни қайта кўриш ҳақида ариза беради.
▪️Агар тадбиркор дастлабки судда иштирок эта олмаганлиги узрли сабаблар билан боғлиқ эканлигини исботлаб берса, суд ўзининг чиқарган биринчи қарорини бекор қилади ва ишни қайтадан барча тарафлар иштирокида ўзаро тортишув принциплари асосида кўриб чиқади. Ҳақиқий адолат бўлади шунда.
Бунинг учун Иқтисодий процессуал кодексига зарурий қўшимчаларни киритиш керак бўлади.
Умид қиламизки, қонунчилик ташаббусига алоқадор мутасаддилар ушбу таклифимизни албатта кўриб чиқади.
Саидали Мухторалиев
👉@yuristkadr